Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 44
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 44
Мавзу: Катак қоғозга ҳар хил ўлчамдаги квадратлар чизиш Мақсад: Болаларни ўқув топшириғини қабул қилишга, ўқув амалиётини бажаришга ўргатиш. Мактаб таълимига тайёрташ. Кутилаётган натижа: Катакли дафтар варағида тушунган ҳо:ща ҳар хил ўлчамдаги квадратлар чиза олишни ўрганадилар. 57
Ҳар бир бола учун дафтар, ручка ёки қалам, турли ўлчамдаги квадрат шакли Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, сизлар яқинда мактабга борасизлар, барчангиз дафтар, ручка билан қандай ишлашни олдиндан билиб олсангиз мактабда ҳеч қийналмайсиз. Ҳозир сизлар билан катакли дафтар варағида ҳар хил квадратлар чизишни ўрганамиз. Квадратларни қандай чизишни тарбиячи айтиб туради, болалар эшитиб туриб, чизадилар. Мен сизларга тайёр чизмаларни намойиш этмайман, чизиқни қандай чизишни аитаман, сизлар эса мен айтгандай қилиб чизасизлар. Биз ўнг ва чап томонни фарқлашни, санашни ўрганиб олганмиз. Мана менинг ўнг қўлим, ручкани мана бундай қилиб ушлайман. Катакли дафтар варағида ишлаганимизда доимо варақнинг чап томонидан иш бошлаймиз. Ҳозир сизларга варақда қандай чизиш кераклигини кўрсатиб тушунтириб бераман. Тарбиячи кўрсатиб, тушунтириб беради. Болалар учун амалий иш. Тарбиячи: Болалар, ўнг қўлингизга ручкани олиб мен кўрсатгандай ушланглар. Олдимиздаги катакли дафтар варағига қараймиз. Қоғозда чизиқлар ёрдамида катаклар чизилган. Биз катаклардан фойдаланиб ҳар хил квадратлар чизамиз. Мен қачон чизиқни ўнг томонга тортинг десам, ўнг қўлингиз томонга чизасиз. Чап томонга десам, чап қўлингиз томонга чизасиз. Сизларга чизиқнинг узунлиги 1, 2, 3, 4 катак бўлишини ҳам айтаман. Болаларга чизиқни қаердан бошлаб чизиш (варақнинг юқори чап бурчагидан, чеккасидан 4 та ёки 5 та катак ташлаб) чизишни кўрсатиш ва айтиб туриш керак. Масалан: 3 та катак ўнгга, 3 та катак пастга, 3 та катак чапга, 3 та катак юқорига. Шу тарзда бошқа ўлчамдаги квадратлар ҳам чизилади. Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Ўхшашини топ» Ҳар хил ўлчамда квадрат шакллари картон қоғоз дан 5 тадан қирқилади. Болалар катта дойра ҳосил қилиб турадилар. Ўйин марказига 5 тадан бола навбат билан чиқиб топшириқни бажаради. Ўйин қоидаси: Болалар биттадан шаклни танлаб оладилар ва қўлидаги шакл билан бир хилини квадратлар тўпламидан топиши керак. Ўйинда навбат билан барча болалар иштирок этадилар. Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Квадратни тўғри тўртбурчакдан қандай фарқи бор? Қоғозга квадратларни чизишда нималардан фойдаландик? Энг кичик квадрат нечта катакдан иборат? Энг катта квадрат нечта катакдан иборат? Хонадаги квадратга ўхшаш нарсаларни айтинг. Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради. Февраль ой мавзуси: Ғаройиб олам. Хафта мавзуси: Ўзбекистониинг буйук сиймолари. Февралнинг 3- хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling