Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 31
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 31
Мавзу: 1 дан 12 гача бўлган рақамларнн ёзишнн ўргатиш Мақсад: Болаларга 1 дан 12 гача бўлган рақамларни ёзишни ўргатиш. Рақамларни ёзиш кўникмасини шакллантириш. Кутилаётган натижа: Болаларнинг майда қўл моторикаси ривожланади. Ёзишга қизиқиш уйғотилади. Керакли жиҳозлар: Саноқ чўплари (ҳар бир болалар столига 2 тадан) Катак дафтар Ручка Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, биз йил давомида эрталабки соатларда ёки бўш вақтларимизда 1 дан 12 гача ёзишни ўрганиш учун бармоқларимизни машқ қилдириб келяпмиз. Барчангиз ручкани бармоқлар билан қандай ушлашни ўрганиб олгансизлар. Ҳар бирингизнинг ўз ручкангиз ва катак дафтарингиз бор. Дафтарингизнинг биринчи бетида катак чизиғи ўртасига нуқта қўйишни, катак ўртасига нуқта қўйишни ўргандингиз, кейин таёқча чизишни, турли шакллар чизишни ўргандингиз. Барчангизнищ- дафтарингизга қалам билан 1 дан 12 гача бўлган рақамларни ёзиб қўйдим. Ҳозирча дафтарни ёпиб столнинг ўртасига қўйиб турамиз. Биз олдин сонларни чўпларда ёзиб ўрганамиз, кейин ручка билан дафтарга ёзишни ўрганамиз. Болалар учун амалий иш. Болалар столига икки қутидан саноқ чўплари қўйилади. Тарбиячи: Болалар олдингизда турган чўплардан рақамларни ёзамиз. Мен сизларга доскада чизиб кўрсатаман, сизлар чўплардан фойдаланиб ёзасизлар. Иккита чўпни тик қўямиз- бир сони ^осил бўлади. Бешта чўпдан икки сонини ҳосил қиламиз- икки Тўртта чўпдан уч сонини ҳосил қиламиз- уч Тўртта чўпдан тўрт сонини ҳосил қиламиз- тўрт Бешта чўпдан беш сонини ҳосил қиламиз- беш 40 Болаларнинг иши кузатилади ва ёрдам берилади. Ёзиб бўлганларидан сўнг чўпларни қутиларга солиб қўйилади. Жисмоний дақиқа. Болалар бир қатор бўлиб «Поезд» ўйини ҳаракатини бажарадилар: бир-бирларининг тирсакларидан ушлаб қўллар олдинга, орқага ҳаракат қилади ва болалар дойра бўлиб юрадилар. Тарбиячи: Болажонлар, энди ҳаммамиз дафтаримизни очамиз ва ручкамизни бармоқларимиз билан тўғри ушлаб, қаламда ёзилган рақамлар устидан ёзамиз. (Рақамлар 4 ёки 5 тадан ёзилган бўлади). Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Бир рақамини ҳосил қилиш учун нечта чўп ишлатдингиз? Чўплар билан ёзганда қайси рақамни осонлик билан ёздингиз? Дафтарга қайси рақамни ёзиш осон экан? Қайси рақамни ёзиш қийин экан? Олти сонини ёзишда нечта чўп ишлатдингиз? Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш. Декабрь ой мавзуси: Зумрад қиш Хафта мавзуси: Байрамона янги йил. Декабрнинг 4 хафтаси Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling