Мактабга тайёрлов
Фаолият тури: Элементар математик 34
Download 1.42 Mb.
|
Matematika
Фаолият тури: Элементар математик 34
Мавзу: Нарсаларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишини аниқлаш Мақсад: Болаларни атрофдаги нарсаларнинг вазиятини аниқлашга ўргатиш (узоқда, яқинда, пастда, кетма-кет, қарама-қарши, ёнма-ён каби). Кутилаётган натижа: Атрофдаги нарсаларнинг жойлашиш масофасини аниқлашни ўрганадилар. Керакли жиҳозлар: Ўйинчоқлар Ҳар бир бола учун оқ қоғоз, саноқ чўплари Китоблар Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, агар эътибор берган бўлсангиз, бугун мен барча ўйинчоқларни стол устига олиб қўйдим. Келинглар, болалар, хонамизнинг қайси жойида, қайси ўйинчоқ туриши кераклигини келишиб оламиз ва ўйинчоқларни ўша жойларга қўямиз. Гуруҳимиз хонасида 2 та ўйинчоқлар қўйиладиган жавон бор, улар бир-бири билан ёнма-ён қўйилган. Аввало ўйинчоқларни жавонга қўйиб чкқайлик. Мана бу ўйинчоқ поезд жавоннинг пастки токчасида тургани яхши, чунки унинг рельслари юқоридаги токчага сиғмайди. Темир йўл рельслари устига вагончаларни кетма-кет қилиб жойлаштирамиз. Жавон токчаларига қолган майдароқ ўйинчоқларни қўйиб чиқамиз. Мана бу катта айиқчани бошқа томонга, яъни ўйинчоқлар жавонига нисбатан қарама- қарши турган стол устига қўямиз. Қуёнча ўйинчоғини 2-дераза ёнига қўяман. Қуёнча 43 ўйинчоқлар жавонидан узоқроққа жойлашди. Мана бу катта машинани поездга яқин қилиб ёима-ён қўйиб қўямиз. Болалар қарангларчи ўйинчоқларимизнинг жойлашуви сизларга ёқцими? Энди менга ўйинчоқларни қандай жойлаштирганимни, уларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиш тартибини айтиб беринглар. Болалар жавоби: Ўйинчоқлар қўйилган жавонлар ёнма-ён турибди. Поезд жавоннинг пастки токчасида турибди. Вагончалар кетма-кет қўйилган. Юқори токчадаги ўйинчоқлар ёнма-ён қўйилган. Айиқча ўйинчоқлар жавонининг қарама-қарши томонида турибди. Ўйинчоқ қуёнча жавондан узоқроққа жойлаштирилди. Ўйинчоқ машина поезднинг яқинига қўйилди. Болалар учун амалий иш. Олдиндан болалар столига ҳар бир бола учун оқ қоғоз, саноқ чўплари тайёрлаб қўйилади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling