Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 40


Download 1.42 Mb.
bet53/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 40
Мавзу: Йил календари ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш
Мақсад:
Болаларнинг йил календари ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш.
Кутилаётган натижа:
Болалар йилнинг 12 ойга, ойларнғнг ҳафталарга ва кунларга бўлинишини билиб оладилар.
Ксракли жиҳозлар:
Календар
Катак дафтар (ҳар бир болага), ранг ! қаламлар

51


Тарбиячи: Болажонлар, сизларга бир эртак айтиб берайми? Эртагим Йил бобо ҳақида. Қадим замондан Йилбобо яшаб келар экан. Унинг 364 та сеҳрли таёқчаси бор экан. Йилбобо ҳар куни 1 тадан сеҳрли таёқчасини силкитиши керак экан. Нимага дейсизларми? Чунки сеҳрли таёқча силкиниши билан янги кун бошланар экан. Йилбобо барча таёқчаларини силкитиб бўлганидан кейин 1 йил тугаганини билар экан. Янги йилдан яна ҳар куни таёқчаларини силкитишни давом эттирар экан. Йилбобонинг борган сари ёши улғайиб борар экан.


Йилбобонинг 12 та фарзанди бор экан. Улар оталарига ёрдам бермоқчи бўлиб, шундай дейишибди: Отажон, сиз чарчаб қоляпсиз, келинг, биз сизга ёрдам берайлик, таёқчаларингизни бизга бўлиб беринг, биз уларни ҳар куни навбат билан силкитиб борамиз.
Йилбобо фарзандларидан жуда хурсанд бўлибди. 1-фарзандининг исми-март экан (шарқ тақвими бўйича), 2-апрел, 3-май, 4-июн, 5-июл, 6-август, 7-сентябр, 8-октябр, 9-ноябр, 12-декабр, 11-январ, 12-феврал. Барчасига 30 ёки 31 тадан таёқча берибди, лекин энг кичигига бошқаларга нисбатан озроқ таёқча тегибди. Шундай қилиб Йилбобога фарзандлари ёрдам беришни бошлабдилар.
Болалар, «сеҳрли таёқчалар» нима эканлигини билиб олдингизми? Сеҳрли таёқча бизнинг бир кунимиз экан.
Мана бу календарда Йилбобонинг 12 та фарзандининг исми ёзилган- булар ойлардир, уларнинг нечта сеҳрли таёқчаси-куни борлиги рақамлар билан ёзиб қўйилган. Одамлар календарга қараб бугун қандай кун ёки келгуси ой неча кун экан, деб билиб оладилар. Календарга қараб қайси куни нима иш қилишни белгилаб ҳам боришади.
Болалар учун амалий иш.
Болалар столига ҳар бир боланинг катак дафтари ва рангли қаламлар қўйилади. Тарбиячи: Келинглар, болалар биз ҳам ҳар биримиз календар яратамиз. Варагимиз чап томонидан 6 та катак санаб белги қўямиз. Юқори томонидан пастга 12 та катак санаб белги қўямиз. Худди шу белгидан яна пастга қараб 12 та катак санаб белги қўямиз. Юқоридаги 1- белгидан ўнг томонга 12 та катак санаб белги қўямиз ва худди шу белгидан яна ўнг томонга
та катак санаб белги қўямиз. Худди шу белгидан пастга қараб 12 та катак санаб белги қўямиз ва яна 12 та катак санаб белги қўямиз. Худди шу белгидан чап томонга 12 катак санаб белги қўямиз ва белгиларни бирлаштириб чизиқ тортамиз. Сўнг квадратимизнинг ўртасини аниқлаб белги қўямиз. Катта квадратдан 4 та кичик квадрат ҳосил қилиш учун ўртадаги нуқта ва томонлар ўртасидаги нуқталар бирлаштирилади. Натижада 4 та квадарт ҳосил бўлади-буларни фасллар деб ҳисоблаймиз. Мана шу кичик квадратларнинг ҳар бирига 3 тадан овал шаклини чизамиз-булар ойлар бўлади. Овал шакллари-ойларни ҳам рақамлар билан белгилаб чиқамиз.
Энди уларни рангли қаламда бўяймиз. Баҳорни қайси рангда тасвирлаймиз? Тўғри, яшил рангда тасвирлаймиз. Ёзни -сариқ рангда, кузни-тўқсариқ ва қизил рангда тасвирлаймиз, қиш-оқлигича қолади, бўямаймиз. Агар хоҳласангиз ойларни, яъни овалларни ҳам хоҳлаган рангга бўяб чиқишингиз мумкин. Мана болалар календаримиз ҳам тайёр бўлди, уни яратишда қийналмадингизми?



52



Сизга ўзингиз ясагаи календар ёқцими? Келинглар, ясаган календарларимизни Йил фасллари бурчагига илиб қўямиз ва ҳар ойни белгилаб борамиз.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Иилбобонинг нечта фарзанди бор экан?
Йилбобонинг сеҳрли таёқчаси нимани билдирар экан?
Бир йилда нечта фасл бор?
Катта квадратни нечта кичик квадратга бўлдик ва нима деб ҳисобладик?
Битта кичик квадрат ичига нечтадан овал шакли чиздик?
Нима учун кичик квадратнинг ҳар бирига 3 тадан овал шаклини жойлаштирдик?
Бир фаслда нечта ой бор?
Овал шаклларининг ҳаммаси нечта?
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.
Февраль ой мавзуси: Ғаройиб олам.
Хафта мавзуси: Қўшни мамлакатлар.
Февралнинг 1- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling