Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 38


Download 1.42 Mb.
bet51/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 38
Мавзу: Аниқ кўргазмали мисоллар асосида бутунни қисмдан катталигини, қисмнинг
бутундан кичиклигини.фарқлаш
Мақсад:
Болаларга бир бутун нарсани қисмларга бўлганда кичик ҳолатга келишини, ҳамда бутун-катта, қисмлар-кичик эканлигини тушунтириш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг бутун, қисм ҳақидаги тасаввурлари кенгаяди.
Керакли жиҳозлар:
60x60 см қоғоз ўлчамида учбурчак, тўғри тўртбурчак, квадрат шакллари
Болалар учун 12x12 см ўлчамида рангли- қогоздан учбурчак, квадрат, -тўғри
тўртбурчак шакллари, альбом варағи, қайчи, елим. Ижодий иш учун намуна.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, қарангларчи хонамизда қандай ўзгариш бўлибди. Қани ким топа олади? Ҳа, хонамизга жуда ҳам катта шакллар: учбурчак, квадрат, тўғри тўртбурчак меҳмон бўлиб келибди. Улар сизларга “Ассалом-у алайкум” деб жилмайишиб туришибди. Биз ҳам уларга “Ассалом-у алайкум” деймизми?
Нима учун улар бизнинг гуруҳга меҳмонга келишди экан-а, деб ҳайрон бўляпсизларми?
Улар бугунги машғулотимизда сизларга ёрдам беришмоқчи. Биз аввало улар билан танишиб олайлик ёки уларни танийсизлар-ми? Ундай бўлса учбурчак ҳақида ким менга гапириб беради...
Болалар учбурчак, квадрат, тўғри тўртбурчак ҳақида гапириб берадилар.
Тарбиячи: Болалар энди менга диққат билан қараб туринглар. Ҳозир мен катта кўринишидаги қоғозни олиб доскага қўяман. Кейин меҳмон бўлиб келган учбурчакни қоғоз устига қўяман ва учбурчакнинг ўртасидан чап қўлимда босиб туриб ўнг қўлимдаги қалам билан учбурчакнинг четлари бўйлаб чизаман. Мана катта қоғозга меҳмон бўлиб келган учбурчакнинг расми чизилиб қолди. Меҳмонни жойига қўйиб, катта қоғоздаги расмини қайчида қирқиб оламан. Қийиб олган учбурчагимни меҳмон учбурчакнинг ёнига қўяман. Қаранглар, улар иккаласи тенгми? Энди қийиб олган учбурчагимни тенг иккига
буклаб оламан ва букланган жойидан қирқаман. Мана, учбурчакни икки қисмга бўлдим. Уларни меҳмон учбурчак ёнига қўяман. Болалар яхшилаб эътибор беринглар. Ҳозир ясаган учбурчагим икки қисмга бўлинди. Меҳмон учбурчак бутун, бу қисмлардан катта. Қисмларга бўлинган учбурчак бутундан кичик.
Демак, бутун қисмдан катта, қисм бутундан кичик бўлар экан.
Тарбиячи шу тарзда тўғри тўртбурчак ва квадрат шаклларини ҳам қисмларга бўлиб амалда кўрсатиб беради.

49



Жисмоний дақиқаКелинглар болалар меҳмонларимизни ҳам, ўзимизни ҳам бир хурсанд қилайлик. Барчамиз “Дутор” рақси ҳаракатларини биламиз-а? Келинглар рақсга тушамиз. Тарбиячи магнитафонда “Дутор” рақси куйини қўйиб беради.Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи олдиндан болалар столига ҳар хил рангдаги учбурчак, тўғри тўртбурчак, квадрат шакллари (ҳар бир бола учун 3 тадан), қайчи, елим, албом варағини тайёрлаб қўяди.
Болалар шаклларнинг биттасини бутун қолдириб, иккинчисини икки қисмга бўлади, яримни чоракга, чоракни нимчоракга бўладилар. Бўлинган қисмларни бутунига



Бутун ва қирқилган қисмлардан уйни ижод қилиб альбом варағига ёпиштириб чиқадилар. Ишни тугатганларидан кейин биргаликда кўриб чиқадилар.
Болалар ижодий ишни бажараётганларида ёқимли куй секин таралиб туради.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Учбурчакнинг қайси бутун, қайси қисм?
Бутун каттами, қисм каттами?
Тўғри тўртбурчакни қайси қисми катта?
Нимага бутун қисмдан катта?
Сизнингча мана бу бутун тўртбурчак яна неча қисмга бўлинади?
Машғулот якунида болалар бажарган ижодий ишлар баҳоланади ва болалар рагбатлантирилади.
Январь ой мавзуси: Болалар боғчаси
Хафта мавзуси: Мулойимлик алифбоси
Январнинг 4- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling