Мактабгача ёшдаги боланинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган ўйинлар каримова Мохигул Абдухоликовна


Download 35.18 Kb.
bet4/5
Sana20.08.2023
Hajmi35.18 Kb.
#1668701
1   2   3   4   5
Bog'liq
Каримова Мохигул 6-сонга кабул килинди

Тадқиқот натижалари. Катта мактабгача ёшда кўргазмали моделлаштиришни ўзлаштириш бир неча йўналиш бўйича амалга оширилади. Биринчи йўналиш - моделлаштирилган муносабатлар: фазовий, вақтинчалик ва мантиқий доирасини кенгайтириш. Иккинчи йўналиш ҳар бир тур доирасидаги моделлаштирилган муносабатларнинг умумлашган даражасига тегишли. Учинчи йўналиш болалар ҳаракат қиладиган кўргазмали моделларни ўзгартиришдан иборат.
М.Монтессори [11] психологик асосларга қурилган таълим ва ўз-ўзини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқди. Мария Монтессорининг концептуал қоидалари қуйидагилардан иборат [12]:
- таълим ривожланишга мос равишда табиий равишда содир бўлиши керак;
- бола ўзини ўзи ривожлантиради;
- боланинг онги “сўрилувчи” бўлиб, дидактиканинг устувор йўналиши - бундай “сўрилиш” муҳитини ташкил қилишдан иборат;
- ҳисларда бўлмаган нарса онгда йўқ;
- тартиблаш ва солиштириш ақлнинг мазмуни;
- болаларга таълим бериш миссиясидан воз кечиш - ўқитиш ўрнига уларга мустақил ривожланиш ва маълумотни ўзлаштириш учун шарт-шароитларни таъминлаш;
- боланинг тафаккури предмет-фаолиятлидан кўргазмали-мажозийгача барча зарур босқичлардан ўтиши керак ва шундан кейингина абстракт даражага эришилади.
Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, мактабгача ёшдаги таълим жараёнини амалий ташкил этиш фаолиятнинг етакчи тури сифатида ўйинга ва М.Монтессори томонидан таклиф этилган ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминлайдиган психологик тамойилларга асосланиши мумкин. Болалар мантиқий фикрлаш даражаси, улар характеристикаси ва ёш дифференциясига кўра уларнинг билимга қизиқишларини ривожлантириш асосида мантиқий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган ўйинларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ўйин. Уч ёшдан етти ёшгача бўлган даврдаги болаларнинг ўйинлари ёш дифференцияси нуқтаи назаридан бир-биридан тамомила фарқ қилади. Умуман олганда болаларнинг интеллектуал ўйинлари дидактик, ўргатувчи ва ривожлантирувчи ўйинларда ажратилади. Шунингдек, мантиқий фикр ривожига махсус йўналтирилган оддий математик-сюжетли ўйинлар, мантиқ ўйинлари, қизиқарли топишмоқ-ҳикоячалар мавжуд.
Дидактик ўйинлар. Улар фаол таълим бериш усулларидан бири бўлиб, гуруҳларда ва якка ҳолда ташкил қилинган ва маълум бир дидактик муаммони ҳал этишга қаратилган ўйиндир. Дидактик ўйиннинг мақсади асли ўйин эмас, балки ўйин воситасида маълум бир таълим контентини бола тафаккурига ўтказишдир. Дидактик ўйинлар орқали тизимлар, ҳодисалар ва жараёнлар борасидаги маълумотларни бола тафаккурига етказишдир. Масалан, “Хатосини топ” ўйини. 3-4 ёшли болаларга турли предметлар, ҳайвонлар, кўринишлар расми чизилган карточкалар кўрсатилади. Ва уларнинг номини тарбиячи қаттиқ овозда нотўғри талаффуз билан айтади. Болалар мана шу нотўғри жой қаердалигини аниқлаб, тўғри талаффуз қандай бўлишини топишлари керак бўлади. Ёки ҳодиса таҳлил қилинади. Китоб ўқиётган кучук расми кўрсатилади. Болаларга савол ташланади. “Болалар, расмда кучук китоб ўқияпти. Лекин аслида кучук китоб ўқий оладими?” деган савол берилади. Болалар “Йўқ, ҳаётда кучук китоб ўқий олмайди” деб жавоб беришлари лозим бўлади. Иккинчи ўйин. Тарбиячи бирор бир сўзнинг биринчи товушларини талаффуз қилади холос. Болалардан мана шу сўзни тўлиқ вариантини топишларини сўрайди. Болалар сўзни топишлари керак бўлади. Бундай дидактик ўйинларнинг турларини жуда кўп ишлаб чиқиш мумкин. Улар болада қизиқувчанлик, мушоҳада, сезгирлик, фикр қилиш, анализ, тўғри хулосалар қилиш каби хусусиятларни шакллантириш учун хизмат килади.
Ўргатувчи ўйинлар. Бундай ўйинлардан мақсад бирор бир фаолиятни болага мақсадли ўргатиш воситасида унда маълум ва белгиланган бир малакаларни шакллантиришдир. Масалан, хонада сочилиб ётган нарсаларни тартиб билан йиғиш орқали болада хона озодалиги, тартиб, тозалик, ўз устида ишлаш, ўз зиммасига маълум вазифаларни олиш, ўз зиммасидаги вазифаларга масъулиятли ёндашув, ўз нарсаларини авайлаш каби хислатларни тарбия қилишдан иборатдир. Масалан, бир бир неча ойлик давридан ўйнаш мумкин бўлган яна бир ўргатувчи ўйин. Турли карточкалар тайёрланади ва ёки тайёрлари сотиб олинади. Карточкаларда ҳайвонлар, қушлар, кемирувчилар, қадимги давр ҳайвонлари, хусусан диназаврлар, сабзавотлар, мевалар, уй жиҳозлари каби предметларнинг расмлари чизилган бўлади. 3 ёшли болани мана шу нарсаларнинг отини айтишга ва эслаб қолишга ўргатилади. 5-ёшли боладан эса ҳар бир карточка тўғрисида ўз кичик ҳикоясини айтиб бериш сўралади. Ҳар иккала ўйинда ҳам боланинг хотирасига таъсир этилади. Хотира фаоллашади. Ахборот тизимлаштирилади ва эслаб қолинади. Расмлар кўрсатилганда аввалги ахборотлар бола тафаккурида қайта гавдаланади. Қайталаниш асосида синтез жараёни, яъни мана шунга ўхшаш ситуация, воқеалар, товушлар, сўзлар эсга олинади. Ахборотлар ўртасидаги алоқадорлик кучаяди. Ўргатувчи ўйинлар айнан маълум ахборотни бола тафаккурига ўтказишга асосланган. Мана шу жараёнда ахборотни такрорлаш, қайта қайта эслаш, у билан бошқа воқеалар ва ахборотлар ўртасида маълум мантиқий асасоцияларни вужудга келтириш, ахборотларни мустаҳкамлаш кабилар муҳим аҳамият касб этади. Бола нарса ва ҳодисалар ўртасидаги маълум боғлиқликни англашга ўрганади.
Ривожлантирувчи ўйинлар. Ривожлантирувчи ўйинлар маълум ахборотларни бола мантиқий фикрлашини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинадиган ўйинлардир. Улар маълум бир ҳодисани ижодий равишда моделлаштириш асосида махсус микромуҳит яратади. У эса ўз ўрнида болага янги имкониятлар яратиб беради. Ҳар қандай ўйин айнан ривожлантирувчи ўйин қаторига кириши мумкин. Бироқ барча ўйинларни ташкил қилиш ва олиб боришдаги муҳим бўлган нарса шуки, бола қила олмаган нарсаларни ота, ёки она, ёки тарбиячи унга кўмак бериб амалга ошириши мумкин эмас. Боланинг ўзи фаол иштирокчи бўлиши даркор. Ёки жавобларни болага дарров айтиб қўйиш мумкин эмас, чунки бола муаммолар борасидаги тайёр ҳолдаги берилган ечимларга ўрганиб қолади. Ҳар қандай ўйин жараёнида шакллантирувчи элементлар мавжуд бўлади. Бола юраётган вақтдаги унинг қўлидан ушлаб юришни машқ қилиш айнан шакллантирувчи ўйинлардан биридир.
Математик амаллар ва мантиқий ўйинлар: Болаларнинг икки уч ёшидан бошлаб саноққа, тартиб саноққа, ортга қараб саноқ қилишга ўргатиш мумкин. Математик мисолларни ечиш орқали болалар сонларнинг саноғи, яъни уларнинг қанча эканлиги, миқдори, санаш усули, кетма-кетлиги, қайси бири катта ва қайси бири кичик эканлиги, қандай қилиб саноқ сонлар кўпайиши, ўзаро бирикиши кабиларни ўрганади. Бу жараёнда болалар анализ қилишга, синтез қилишга, комбинация қилишга, режалаштиришга, кетма-кетликка, макон ва замон ҳодисаларини англашга, хулосалашга ўрганади.
Геометрик шакллар ва конструкциялар: геометрик шакллар ва конструкцияларни махсус доскалар, пластик ўйинчоқлар, расмлар, компьютер тизимлари ва дастурлари орқали болага таништириш жараёни унинг ақлий ривожини таъминловчи омиллардан бири саналади. Тўртбурчак, учбарчак, бурчак нималиги, квадрат, доира, пирамида, кубик, цилиндр, эллипс кабиларни номини айтиш, уларни ушлаб кўриш, думалатиш, уста уст қўйиш, уларнинг фарқларини аниқлаш, махсус карточкалар орқали уларни топиш, номини такрорлаш орқали болаларда маълум тафаккур жараёнини ташкил қилиш зарур.
Мантиқий ўйинлар: мантиқий ўйинлар турлари жуда кўп. Уларни чор атрофдан топиш жуда осон. Уларни асосан саволлар бериш орқали шалклантириш энг қулай усллардан саналади. Уларнинг ичида санаш воситалари билан ишлаш, моделлаштириш, системалаштириш, халқ ўйинлари, шахмат, шашка ва бошқа ўйинлар кабиларни санаб ўтиш мумкин.

Download 35.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling