Мактабгача ёшдаги боланинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган ўйинлар каримова Мохигул Абдухоликовна


Keywords. preschool institution, network, program, technology, thinking, tool, method, activity, game, principle. Кириш


Download 35.18 Kb.
bet2/5
Sana20.08.2023
Hajmi35.18 Kb.
#1668701
1   2   3   4   5
Bog'liq
Каримова Мохигул 6-сонга кабул килинди

Keywords. preschool institution, network, program, technology, thinking, tool, method, activity, game, principle.

Кириш. Мамлакатимизда мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашда ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлод қалбига она Ватанга мехр-муҳаббат, истиқлолга садоқат, келажакка ишонч туйғуларини сингдириш, дунёқарашини кенгайтириш, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама етук, баркамол инсон қилиб вояга етказиш муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261 сонли қарорида ўтган давр мобайнида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилиши билан бирга, мавжуд тизимли камчиликлар мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани келтириб ўтилган. Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари асосида дидактик ўйинлардан фойдаланиш болаларни мантиқий фикрлашини ривожлантиришга замин бўлади. Бу эса, мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришни тақозо этади.


Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қайта қуриш бўйича давлат сиёсатида тизим ишини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим ташкилоти тармоғини кенгайтириш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда айнан болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш замонамизнинг энг долзарб вазифаларидан эканлиги белгилаб берилди.
Маърифатпарвар педагог олимларнинг тарбиявий ғояларида болалик давриданоқ унинг шаклланишига алоҳида аҳамият билан қараш даркорлиги ва мазкур жараёнда билимга қизиқиш, илмий тафаккурнинг ўрни муҳимлиги борасидаги қарашлар таъкидланади [2, 3, 4].
Болаларнинг тафаккур тенденцияси нафақат нима содир бўлаётганини тушунтиришни биринчи ўринга қўйиш, балки барча нарсанинг сабабларини излашдан иборат. Бу ерда киритиш функцияси юз беради. Тушунтириш функциясининг йўналиши марказдан қочма, яъни фикр моддий натижадан ўз ғояларини ажратиб олади, фаолият ёки ҳодиса – у ердан келиб чиқади. Киритиш функциясининг йўналиши эса марказга йўналтирилган, чунки фикр ниятдан уни бошқарадиган мотивга, ғояга қадар боришга ҳаракат қилади. Тушунтириш функцияси предметларга интилади, киритиш функцияси ғоялар ёки фикрларга интилади. Дастлаб, боланинг фикри ғоялардан ҳам, предметлардан ҳам тенг равишда чиқарилади - у оралиқ позицияни эгаллайди.

Download 35.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling