Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)
Download 3.29 Mb. Pdf ko'rish
|
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi
Ота-оналарга ёрдам.
1997 йилда Буюк Британияда кам таъминлан- ган оилалар болаларига йўналтирилган эрта қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш дастури жорий этила бошланди. Бу марказлар болани парваришлаш ва ўқитиш учун барча за- рур хизматларни амалга оширади ва бу жараён- га ота-оналар ҳам жалб этилади. 1998 йилда бундай марказлар сони 11 та эди, 2001 йилга ке- либ уларнинг сони 35 тага етди, бугунга келиб эса 100 дан ортиқ. Бундай муассаса қандай иш- лашини яхшироқ тушуниш учун, шундай марказ раҳбарларидан бири фикрини келтириш ўринли. Унинг айтишича, ижтимоий паст табақага ман- суб ёш она фарзандини илк бор марказга олиб келганида бола учун барча қулайликлар муҳайё бўлган, болалар учун юмшоқ мебелдан тортиб ўйинчоқларгача бўлган барча зарур нарсалар билан таъминланган тиббий пунк т мавжуд. «Биз ота-оналар ҳақида ҳам унутмаймиз, болалар му- тахассислар кўригидан ўтгунга қадар, кўнгилли ёрдамчилар мамнуният билан ота-оналарга қаҳва дамлаб беришади, психологик ёрдам кўрсатишади ёки бирор-бир фильм томоша қилишни таклиф этишади. Она бошқа ота-она- лар билан суҳбатлашиши, марказ қошидаги Очиқ университетдаги маш ғулотларга қатна- шиши мумкин». Марказимиз ота-оналарга турли хизматларларни таклиф этади – ўйинчоқлар «ку- тубхонаси» (унга ота-оналар мудирлик қилишади), ажрашган ота-оналар гуруҳи, 3 ёш- гача бўлган болаларни парваришлаш гуруҳи, 3-5 ёшдаги болалар гуруҳи. Оналарнинг 85 фои- зи ва оталарнинг 60 фоизи бола ривожланиши- ни ўрганиш гуруҳларида қатнашадилар. Бола билан қандай шуғулланиш керак ва уни қандай яхшироқ тушуниш мумкинлигини билиш учун ота-оналар машғулотлар видоёзувларини кўра- дилар ва ота-оналарга берилган «уй вазифалар- ни» таҳлил қилалар», дейди марказ раҳбари. Мактабгача тарбия масалаларига, хусусан ёш болали ота-оналарга диққат-эътибор қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топди. 1999 йилда болани парваришлаш учун таътил 14 ҳафтадан 18 ҳафтагача узайтирилди. Бирор-бир корхона- да бир йилдан ортиқ ишлаган ҳар бир аёл бун- дай ҳуқуққа эга. Шу билан бирга уларга 5 йиллик муддатга иш жойини сақлаб қолиш кафолатла- нади. 60 фоиздан кўпроқ оналар декрет таъти- лидан сўнг ўз иш жойларига қайтадилар. 40 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling