Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)
ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-
Download 3.29 Mb. Pdf ko'rish
|
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi
ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-
тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда бу соҳа чуқур ислоҳ қилиниш ҳолатида. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асо- сий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқти- содий дастурнинг энг муҳим устувор йўна лиш- ларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси нинг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида та- кидлаганидек, «Аввалги учрашувларда таълим ва илм-фан, давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасидаги иш- лар аҳволи танқидий таҳлил қилиб берилган эди. Бу борадаги долзарб вазифаларни амалга оши- риш ёшларимиз, жамиятимиз ва мамлакатимиз- нинг келажаги учун стратегик аҳамиятга эга эка- ни сабабли ушбу соҳадаги ишлар шахсан Бош вазирга юклатилган. Сизнинг эътиборингизни қуйидаги вазифаларни амалга оширишга қара- таман. Биринчи вазифа – мактабгача таълим соҳасида» 1 . Мазкур вазифани бажариш борасида жорий йил мобайнида мактабгача таълимни узлуксиз таълим тизимининг ажралмас, бирламчи бўғини сифатида такомиллаштириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Мактабгача таълим тизимини янада такомил- лаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкам- лаш, мактабгача таълим муассасалари тармо- ғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим- тарбия жараёнига замонавий таълим дастурла- ри ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни 1 Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб- интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фао- лиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. / Мамлака- тимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланти- ришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирил- ган мажлисидаги маъруза. 2017 йил 14 январь. – Т.: «Ўзбекистон», 2017. –44-45-б. ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-ша- роитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Рес пуб- ликаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизи- мини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2707-сон қарори қабул қи- линди. Шу қарор билан тасдиқланган «Мактаб- гача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжал ланган дас- тур»нинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари қаторида илғор хорижий тажри- бани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томон- лама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмо- ний ривожлантириш шароитларини яратиш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Прези- дентининг 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сон қаро рида мавжуд тизимли камчиликлар, мак- табгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилаётган сабаблар кўрсатилган, хусусан: биринчидан, мактабгача таълимни бошқа- риш нинг амалдаги ҳолати тизимли муаммолар- ни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, маз- кур соҳада, шу жумладан, нодавлат секторда за- монавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини бермаяпти; иккинчидан, мактабгача таълим соҳасига ин- вестицияларни жалб қилишга, шу жумладан, ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муас- сасаларини ташкил этиш, уларни моддий-тех- ника жиҳатидан қайта жиҳозлаш ва илғор педа- гогик технологияларни қўллашга қаратилган дав лат-хусусий шериклик механизмлари жорий қилинмаган; учинчидан, мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олишни таъ- минлашга имкон бермаяпти, мамлакатда аҳоли 35 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling