Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 3.29 Mb. Pdf ko'rish
|
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 11
сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим муас- сасаларининг ҳаддан ташқари тўлиб кетишига олиб келмоқда; тўртинчидан, миллий маданий-тарихий қад- рият ларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, ди- дактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) материаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш ҳамда мактабгача таълим муассасалари фаолия- тига жорий этиш ишлари замонавий талабларга жавоб бермайди; бешинчидан, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг амалдаги тизими мактабгача таъ- лим соҳасини болаларни тарбиялаш ва ҳар то- монлама ривожлантириш масалаларини про- фессионал даражада ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассислар билан таъминлай ол- майди; олтинчидан, мактабгача таълим муассасала- ри ходимларини моддий рағбатлантириш тизи- мининг паст даражада эканлиги малакали кадр- ларни жалб қилиш имконини бермаяпти; еттинчидан, мактабгача таълим муассасала- рида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари ишини таш кил этишдаги камчиликлар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шу жумладан, соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича про- филактик чора-тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда 1 . Қарорга кўра, Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комис сия ташкил этилган ҳамда унинг асосий вазифалари қаторида қуйидагилар белгилан- ган: ● мактабгача ёшдаги болаларни уйғун ри - вож лантириш соҳасидаги илғор хорижий таж- рибани ҳисобга олган ҳолда, сифатли мактаб- гача таълимни ташкил этишда давлат талабла- рини қайта кўриб чиқиш; ● мавжуд амалиёт ва илғор хорижий тажри- бани ўрганган ҳолда, нодавлат мактабгача таъ- лим муассасалари фаолиятини лицензиялаш- нинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тако- миллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини туб- дан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3261-сон қарори. // «Халқ сўзи», 2017 йил 11 сент- ябрдаги сони. Мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муасса- салари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакл- лантириш шароитларини яратиш, давлат ва ху- сусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жо- рий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини са- марали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини таш- кил этиш тўғрисида» ПҚ-3305–сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга берилган шарҳда таъ- кидланганидек: «... бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхши- лаш, мактабгача ёшдаги болалар қамровини ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратиш масаласи долзарблигича қолмоқда» 2 . Мазкур қарорда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қарорда кенг кўламли тадбир- ларни амалга ошириш кўзда тутилган, шу жум- ладан, педагог ва раҳбар ходимларнинг малака- сини ошириш жараёнини самарали ташкил этиш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасидан фойдаланиш, таълим муас- сасаларини юқори малакали, замонавий билим- га эга кадрлар билан таъминлаш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5198-сон фар- монида таъкидлагандек, «Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Мустақиллик йилларида республикада таълим- тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Бироқ ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб бо- рилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда». 2 Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й. «Халқ сўзи» газетаси, 2017 йил 3 октябрь. 36 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling