Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 3.29 Mb. Pdf ko'rish
|
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Россия Федерацияси мактабгача таълим тизимининг хусусиятлари 1
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 11
Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини янада тако- миллаштириш мақсадида мазкур қарорга муво- фиқ, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таъ- лим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда улар- нинг туман (шаҳар)лардаги бўлимларини ташкил этиш вазифаси белгиланди. Ўзбекистон Респуб- ликаси Мактабгача таълим вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қаторида илғор хо- рижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактаб- гача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интел- лектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривож- лантириш учун шарт-шароитлар яратиш белги- ланган. Қуйида бир нечта ҳорижий мамлакатлар таж- рибаси таҳлил этилган. Россия Федерацияси мактабгача таълим тизимининг хусусиятлари 1 Таълим доирасидаги давлат сиёсати мамла- кат конституцияси ва таълим тўғрисидаги қо- нунида ўз аксини топган гуманизм ва демокра- тия ғоялари асосида қурилган. Бу ҳужжатларда таълим инсонни давлат, жамият ва шахснинг ўз манфаатига мақсадли йўналтирилган ўқи тиш ва тарбиялаш жараёни эканлиги тўғридан-тўғри кўрсатилган. Россия таълимининг таркибини ўқув дастур- лари ва турли поғонали давлат стандартлари ҳамда йўналишлари, шунингдек бошқарувчи ташкилотлар – таълим тизимидан ташқари ва таълим тизимига бўйсунувчи муассасалар таш- кил этади. Мактабгача таълим Россия Федера- цияси ўқитиш тизимининг биринчи поғонасидир. Энг кичик ёшдаги болалар учун ҳам таълим олиш имкониятини бериш ғояси 1918 йилда «Ягона меҳнат мактаби тўғрисидаги Низом» ву- жудга келгандан сўнг пайдо бўлган. Низом қабул қилинган кундан бошлаб ҳар бир бола туғил- ганидан бошлабоқ ўқиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлиги кафолатланган. Бугунги кун таълим стандартлари «Болалар ҳуқуқлари халқаро Конвенция»сида ифодала- ниб, унда қуйидагилар таъкидланади: 1 https://edunews.ru/education-abroad/sistema- obrazovaniya/doshkolnoe.html - Электрон ресурс. 2017 йил 22 сентябрда мурожаат этилган. – болалар таълим олиш масканларига қатнаш имкониятига эга бўлишлари керак; – катталар болаларга ўқиш фаолияти учун шароит яратиб беришлари лозим; – таълим ўз ичига кичик одамни жамият дои- расида ўз ҳаётини тушуниб етишга тайёрлаш учун барча керакли шароитларни қамраб олган бўлиши зарур; – ўқув жараёни қатнашчиларининг ўзаро ҳаракатлари болани ҳурмат қилишни ифода- лашга асосланган бўлиши керак. Россиядаги мактабгача таълим тизими доимо ўзгарувчан ҳолатда бўлиб, у мунтазам равишда янгиланади, кўринишини ўзгартиради ва мукам- маллашиб боради. Бола учун илк устозлар унинг ота-онаси ҳисоб ланади. Улар болаларни гўдаклигидан жисмонан, интеллектуал ва ахлоқ масалаларида тарбиялашлари лозим. Мактабгача тарбия муас- сасалари (МТМ) фаолияти оилаларга билим олиш ва тарбиянинг кейинги босқичида ёрдам беришга қаратилган. Айрим мутахассислар болалар боғчаларига ҳожат йўқ, мактабгача тарбия эса тўлиқ ота- оналар зиммасига юклатилсин ва уларнинг ўзлари болани 1-синфга қаерда ва қандай қилиб тайёрлаш йўлини ҳал қилсинлар, деб таъкидлай- дилар. Лекин статистик маълумотларга кўра, МТМлар хизматидан аксарият ота-оналар фой- даланадилар. Шунинг учун таълим тизимини ри- вожлантириш стратегияси келажакда Россия мактабгача тарбия модернизациясини биринчи даражали масалаларидан бири деб белгилайди. Намунавий низомларга биноан, болалар таъ- лим муассасалари беш турга бўлинади: – ривожланишнинг бир-икки йўналишини амалга оширишни муҳим деб билган болалар боғчалари; – психикаси нормадан оғиб кетган болалар- ни малакали коррекциялашга қаратилган ком- пенсацияловчи турдаги боғчалар; – тарбиячи назорати остида болалар билан соғломлаштириш машқлари ўтказиб борилади- ган болалар боғчалари; – ўз ҳудудида умумий ривожланиш, соғлом- лаштириш ва компенсацияловчи гуруҳлар турли вариантларда жамланган болалар боғчалари; – болаларни эрта ривожлантириш марказла- ри – кичкинтойлар соғломлашиши, янги билим- лар ва қобилиятларни эгаллаши, руҳий мадад олиши мумкин бўлган болалар боғчалари. 37 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling