Мактабгача таълим муассасалари мудиралари ва педагог ходимларини сухбатдан утказиш буйича саволнома


Мактабгача таълим муассасасининг максад ва вазифалари нималардан иборат?


Download 30.33 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi30.33 Kb.
#1514608
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
САВОЛНОМА ИЛК КАДАМ

Мактабгача таълим муассасасининг максад ва вазифалари нималардан иборат?

МТМнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:



  • боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид Давлат талаблари асосида ҳамда Давлат ўқув дастурига мувофиқ унинг ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

  • мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш;

  • болаларнинг илк ривожланиши масалаларида ота-оналар ва жамиятга тегишли билимлар беришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

  • болаларнинг илк ривожланиши масалаларида оила ва жамият билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва амалга ошириш.




  1. Мактабгача ёшдаги 6-7 ёшли боланинг умумий мухим компитенциялари?

Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир.Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.



  1. Коммуникатив компетенцияси?

– мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси.


  1. Ижтимоий компетенцияси?

– ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тутиш маҳорати.




  1. Уйин компетенцияси?

– боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. Ўқув-тарбиявий фаолият учун асос ҳисобланади.



  1. Билиш компетенцияси?

– атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш.



  1. Download 30.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling