Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган


Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш


Download 1.02 Mb.
bet5/11
Sana01.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1317595
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
musiqa mashguloti

Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш: Рақс ҳаракатларини аниқ ва мусиқага мос бажариш. Рақслардаги безак элементлари билан таништириш ва уларни бажаришга ўргатиш Юриш, югуриш, сакраш, олдинга ва ёнга ҳаккалаш каби ҳаракатларга оёқ тўпиллатиш, чапак чалиш каби безак элементларини қўшиб бажаришга ўргатиш. Мусиқа остида қаторларга сафланиш, бир қатор бўлиб юриш ва югуриш, катта ва кичик доира қуриш каби ҳаракатларни мустақил бажариш. Давра қўшиқларининг матнига мос ҳаракатларни мусиқага ҳолда мустақил бажариш ва фаол бўлиш.
Қўшиқ куйлаш: Болалар овозини шикастланишдан асраб ривожлантириш. Тўғри нафас ва тўқри куйлаш малакаларини шакллантириш. Болаларнинг ёшҳусусиятлари ва овоз диапазонларини ҳисобга олиб репертуар танлаш, қўшиқ матни ва оҳангини асниқ ифода этиш. Чолғу асбоби жўрлигисиз куйлай олиш. Қўшиқнинг банд ва нақорот қисмларини фарқлай олишга ўргатиш. Болаларда қўшиқ ижрочилиги, чолғучилик ва актёрлик қобилиятларини мужассам ривожлантириш.
Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш: Жамоа бўлиб ижро этиш малакаларини ирвожлантириш билан бирга ансамбль бўлиб ижро этишга ўргатиш. Ижрони баравар бошлаб, биргаликда якунлаш. Куйни мустақил ижро этиш кўникмасини ҳосил қилиш. Болаларда чолғучиликка оид ижодкорликни ривожлантириш.
Ўйин: Мусиқий ўйинларда куйлаш, ансамбль бўлиб ва якка куйлашни қамраб олиш. Саҳна нутқи, яъний ифодали ва аниқ талаффуз қилишни ва саҳна ҳаракати эркинлигини шакллантириш. Ушбу мақсадда айрим эртакларни саҳналаштириш, мусиқалаштиришга эътибор қаратиш.
Ҳаракатли ўйинлар орқали диққат-эътибор, чаққонлик ва зийраклик, ҳаракатлрни мусиқага мослаш каби сифатлар билан бирга болаларни жисмоний ривожлантириш. «Оқ теракми, кўк терак», «Дор ўйин», «Бойланди» шулар жумласидандир.
Болаларда мусиқий-таълимий ўйинларга бўлган қизиқишни орттириш. Ушбу ўйинларда болалрнинг мусиқий билимларга ўргатиш, олинган билмиларни мустаҳкамлаш билан бирга ўйинларда зийракликни ивожлантирадиган вазифаларни қўйиш. Мусиқий-таълимий стол ўйинларидан «Мусиқали лото», «Кайфиятлар», «Узун, қисқа таёқчалар», «/адир-будир ноталар», «Ноталарнинг уйчаси» кабиларни,оғқзак ўйинлардан «Денгизми, ирмоқ», «Ўрмонда», «Уч айиқ», «Бармоқлар», «Нечага санаймиз» ўйинларини ўйнатиш мумкин.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling