Мактабгача таълим ташкилотларида “Ватанпарварлик бурчаги”ни жиҳозлаш бўйича тавсиялар
Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари
Download 63 Kb.
|
Vatanparvar burchagi”ni jihozlashning
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутилаётган натижа
Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари.
Ишнинг асосий йўналишлари ватанпарварлик, Ватан, давлат рамзлари билан танишиш, Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, миллий тақвимга мувофиқ болалар ҳаётини ташкил этиш. Тарбияланувчиларда оила, насабнома ва ўз тарбия олаётган мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида тушунчаларини шакллантириш. Вилоят, қишлоқ, пойтахт тарихнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш. Ўзбекистон республикасининг географик жойлашуви, пойтахти ва чегарадош бўлган мамлакатлар хақида тушунча бериш. Байроқ ва герб мамлакатимиз тарихи Ватанимизнинг қаҳрамонлар ўтмиши ҳақида айтиб бериш. Болаларни давлат ва миллий байрамлар, фольклор асарлари, ўзбек ёзувчиларининг асарлари билан танишишни давом эттириш. Замонавий архитектура, декоратив санъат ҳақида тушунчаларини шакллантириш. 1. Менинг оилам-оилавий фото альбомлар, “Менинг оиламнинг герби”, “Оила дарахти” мавзусида уй қурган китоблар. 2. Расмлар ва фотосуратлар билан тематик папкалар: “Минтақамнинг пайдо бўлиши тарихи”, “Минтақа саноати”, “Ўзбекистоннинг фан, таълим ва маданияти”, “Таниқли юртдошлар”, “Туғилган ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари”, “Архитектура”, “Спорт”. Вилоят, шаҳар ҳақидаги шеърлар тўплами. Вилоят (шаҳар) харитаси, макетлар (микроҳудудлар, кўчалар, қишлоқнинг меъморий тузилмалари). 3. “Менинг ўлкам” тематик папкаси: харита ва ватаннинг рамзлари, вилоят раҳбарининг портрети, болаларни ўз она юртларининг шонли ўтмиш билан таништирувчи материаллар (шаҳарлар тарихи ва уларнинг ҳозирги ўрни, қишлоқ хўжалиги). 4. Она юртим- Ўзбекистон Республикаси харитаси. Ушбу карта болалар учун мўлжалланган ва Ўзбекистон шаҳарлари (Ватан пойтахти, шаҳарлар тимсоли, асосий диққатга сазовор жойлар) тўғрисидаги керакли маълумотларни ўз ичига олгани маъқул. Харитада табиий ҳудудлар, мамлакатда истиқомат қиладиган халқлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ўз аксини топиши мумкин. Ўзбекистон рамзлари (герб, байроқ, мадҳия). Мамлакат Президентининг портрети. Турли хил макетлар ( шаҳар диққатга сазовор жойлари, архитектура ва бошқалар). Ватан ҳимоячилари-“Ота-боболаримиз”, “Ўзбекистон армияси” мавзусидаги расмлар, тематик папкалар. “Ҳарбий шон-шараф ёдгорликлари” фотоматериаллари. Мавзу бўйича бадий ва дидактик ўйинлар, макетлар (қадимги қала, ҳарбий техника ва бошқалар). Ўзбек халқ маданиятининг келиб чиқиши-расмлар ва “Ота-боболаримиз қандай яшаган”, “Антиқалар” мавзудаги папкалар. “Ўзбек халқ кийимлари тарихидан”, “Халқ байрамлари ва урф-одатлари”, антиквар буюмлар, қадимий миллий ўйинчоқлар, халқ амалий санъати буюмлари, турли хил моделлар, миллий либосдаги қўғирчоқлар, мавзу бўйича дидактив ўйинлар. 5. Маънавий-ахлоқий тарбия бу болаларга дин тўғрисида дастлабки тасаввур берадиган материалдир (бу масжидлар, ибодатхоналар ва уларнинг меъморий хусусиятлари, ушбу мавзунинг моделлари акс эттирилган расмлар тўплами бўлиши мумкин). 6. Бизнинг Ер сайёрамиз-бу глобус, болалар дунёси харитаси. Дунёнинг бошқа мамлакатларидаги одамларнинг ҳаёти, урф-одатлари, маълум бир мамлакат учун хос бўлган касблари ҳақида ҳикоя қилувчи бадий адабиётлар, расмлар, тематик папкалар. 7. Халқ оғзаки ижоди (халқ эртаклари, афсоналар). Ўзбекистонни улуғлаган буюк ватандошлар-портретлари, улар ҳақидаги бадий адабиётлар. Катта ва тайёрлов гуруҳларининг ватанпарварлик бурчагига қуйидагилар қўшилади: • Давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия матни) • Президент портрети • Давлатимиз харитаси, глобус • Миллий либосдаги қўғирчоқлар • Мамлакат архитектура ёдгорликларига эга альбомлар. • Альбомлар: «Менинг шаҳрим», «Бизнинг буюк ватандошларимиз», “Ватан ҳимоячилар куни”. • Ҳунармандчилик санъатини ишланмалари; • Меъморий ёдгорликлар, ватанимизнинг замонавий бинолари акс эттирилган расмлар; • Ўзбек халқ эртаклари, мақол ва тез айтишлар китоб ва альбомлари; • Миллий ва давлат байрамларини акс эттирувчи иллюстрatsiялар, фотосуратлар; • Болалар ва катталар томонидан ишлаб чиқарилган чиқиндилар ва табиий материаллардан тайёрланган қўл санъатлари; Альбомлар: «Менинг оилам», «Бизнинг МТТ», «Менинг она юртим», “Ўзбекистон тарихий шаҳарлари”. •Йилнинг турли вақтларида вилоятимиздаги ҳайвонлар, табиат, табиатимизга хос дарахтлар, гуллар тасвирланган расмлар; • Боланинг оилавий дарахтлари (аждод-авлодлар шажараси); • “Бизнинг она армиямиз”, армия ва ҳарбий техниканинг тематик альбомлари; • Тематик нишонлар тўплами ( шаҳар ҳақида, уриш ҳақида, армия ҳақида ва ҳаказо); • Эртак ва ватанпарварлик қўшиқлари ёзилган дисклар ва флэшкалар. Она юрт табиатини аудио ва видео материаллари; • Болалар ва катталар томонидан ишлаб чиқарилган чиқиндилар ва табиий материаллардан қўл санъатлари; • Костюмлар зонаси ( харбийларга мансуб бўлган фуражкалар, ёқалар, камарлар, дурбинлар, узун юбкалар, шарфлар, рўмоллар). Ахлоқий ватанпарварлик тарбиясининг вазифалари нафақат ватанпарварлик бурчагида, балки мустақил болалар фаолиятининг бошқа йўналишлари мазмуни ривожлантирувчи марказлар орқали ҳам амалга оширилади: - “Санъат маркази”да декоратив-амалий санъат намуналари тақдим этилади; - “Сюжетли-ролли ўйинлар ва драммалаштириш” марказида ролли ўйинлар учун тематик тўпламлар, кийимлар мавжуд. Ушбу ўйинлар болаларнинг касбга оид тасаввурларини бойитишга ёрдам беради. - “Илм-фан ва табиат” марказида она юртимизнинг табиати, тарихий обидаларимиз тасвирланган расмлар ва макетлар тўпланган. - “Тил ва нутқ” марказида ўзбек миллий эртаклари, айтишмалар, топишмоқлар, мақоллар, тез айтарлар, миллий ашулалар китоблари ва альбомлари билан жихозлаш. Кутилаётган натижа Мактабгача таълим узлуксиз таълимни бирламчи бўғини, яъни болаларга мактабгача ёшдан она ватанга бўлган муҳаббат, садоқат ғояларини шакиллантиради. Ватанпарварлик бурчаги, балки гуруҳ хонасининг балки 5та ривожлантирувчи марказларида болаларни ахлоқий ва ватанпарварлик билан тарбиялашда ўз хиссасини қўшади. Download 63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling