Мактабгача таълим тизими: кеча ва бугун
Download 41 Kb.
|
Мактабгача таълим тизими Кеча ва бугун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 миллиондан ортиқ болалар боғчага боришади Агриппина Шин, Мактабгача таълим вазири
- Болаларнинг бир кунлик овқатланиш харажати ўртача 14 000 сўм Сардор Мирзакаримов, Вазирлик масъул ходими
- Айрим боғчаларнинг фаолияти совуқ туфайли тўхтатилган Нодир Муслитдинов, Мактабгача таълим вазири ўринбосари
- 10 ойда 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди Каримжон Мусашайхов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори
Мактабгача таълим тизими: кеча ва бугун Бугунги кунда юртимизда 28 842 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 6 530 таси давлат, 22 312 таси эса нодавлат таълим ташкилотларидир. Йилдан йилга бу соҳага жиддий эътибор қаратилиб, болаларнинг қамров даражаси 69.5 фоизга ўсган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида 2017-2022 йилларда амалга оширилган очиқ мулоқотда айтиб ўтилди. Хўш, тизимда 5 йил ичида қандай ютуқларга эришилди-ю, қандай муаммоларга дуч келинди, ечимини кутаётган қандай масалалар мавжуд? 2 миллиондан ортиқ болалар боғчага боришади Агриппина Шин, Мактабгача таълим вазири: - Мактабгача таълим тизимида сўнгги беш йил давомидаги муҳим ўзгаришлар юз юерди. Хусусан, тизимда қамров масаласида яхши натижага эришилиб, 2017 йилдаги 27,7 фоиздан 2022 йилга келиб, 69,5 фоизга ўсиш кузатилди. Беш йил олдин 708 минг нафар бола боғчаларга қатнаган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 2 миллион 820 минг 161 нафарга етган. Болаларни боғчаларга қамраб олиш бўйича ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон, Андижон ва Бухоро вилоятлари етакчилик қилаётган бўлса, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида бу республика кўрсаткичидан паст. Соҳани янада ривожлантириш чораларини кўрмоқдамиз. Бундан ташқари, ютуқлар билан бир қаторда муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан, тизимдаги тарбиячиларнинг маошини нисбатан пастлиги ёки тоифа олишдаги муаммолар. Ўйлайманки, буларнинг барчаси секин-асталик билан яхшиланиб боради. Болаларнинг бир кунлик овқатланиш харажати ўртача 14 000 сўм Сардор Мирзакаримов, Вазирлик масъул ходими: - Ўтган йиллар давомида тизимда овқатланиш жараёнини ташкил этилишининг даражасини аниқлаш мақсадида таҳлиллар ўтказилди. Вазирлик Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари билан биргаликда болаларни овқатлантириш стандартлари, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати ҳамда овқат тайёрлаш технологияси қайта кўриб чиқилди. Мактабгача таълим ташкилотларидаги таом тайёрлаш техникаси ва рецептлар ўрганиб чиқилди. Болаларнинг озиқ моддалар ва зарур энергия манбалари, оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минерал моддаларга эҳтиёжлари, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг сифат характеристикалари, сифатсиз ҳолда бўлишидаги белгилари, таомнома тузишга қўйиладиган барча талаблар ишлаб чиқилди ва “Боғчалар учун таомлар рецепти “Ақлвой ошпаз” китоби” нашр этилди. Шунингдек, 2021 йилдан эътиборан республикамиз бўйича барча давлат боғчаларида бир хил меню асосида овқатланиш ташкил этилди.Бунда барча туман ва шаҳар ҳокимликлари республика бўйича белгиланган меню асосида ўз ҳудудларидаги нарх-наводан келиб чиқиб, харажатларни белгилайди. Унга кўра, ҳозирда битта боғча боласи учун овқатланиш харажати ўртача кунига 14 минг сўмни ташкил қилмоқда. Боғчага қатнаётган болалар бир кунда уч маҳал тўлиқ ва бир маҳал енгил таомланадилар. Менюнинг 70-80 фоиз қисми оқсилли маҳсулотлардан иборат бўлади. Айрим боғчаларнинг фаолияти совуқ туфайли тўхтатилган Нодир Муслитдинов, Мактабгача таълим вазири ўринбосари: - Айрим ҳудудлардаги боғчалар фаолияти вақтинчаликка тўхтатилди. Бунинг сабаби ҳеч кимга сир эмас. Биринчидан, сўнгги кунларда ташқи ҳарорат жуда ҳам пастлаб кетди. Иккинчидан, совуқ об-ҳаво сабабли барча хонадонларда, ижтимоий муассасаларда газ босими пастлаб кетганлигидир. Бундан ташқари электр энергиясидаги узилишлар тез-тез кузатиляпти. Шу сабабдан ҳам айрим боғчалардаги иситиш тизими талабларга жавоб бермаяпти. Натижада хоналар кескин пасайиб, 15-13 градусгача пастлаган ҳолатлар ҳам кузатилди. Бу ҳолатда болаларни тарбиялашга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ҳам шундай ҳолат кузатилган боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди. 10 ойда 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди Каримжон Мусашайхов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори: — Жорий йилнинг 10 ойи давомида Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 380 та коррупсион ҳолат аниқланди. Натижада 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 200 тага яқин ҳолат иш ҳақи, рағбатлантириш, қиммат нархларда давлат харидларини амалга ошириш ва қурилишга ажратилган пулларни талон-торож қилиш билан боғлиқ. Шунингдек, уч йиллик жиноятлар бўйича таҳлиллар ўтказилиб, вазир номидан бош прокурорга тақдимнома киритилган. Тақдимнома бевосита вазирликнинг барча масъул ходимлари иштирокида кенг муҳокама қилинган. Статистик маълумотларга кўра, 2019 йилда 167 нафар, 2020 йилда 131 нафар, 2021 йилди эса 153 нафар ходим томонидан коррупсион жиноятлар содир этилган. Мазкур жиноятларнинг асосий қисми, яъни 200 тага яқини ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш жиноятлари ташкил этади. Бу жиноятлар вазирликнинг ички аудит хизмати томонидан берилган маълумотлар асосида фош этилган. Файзулло ЯХЁЕВ тайёрлади Download 41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling