“Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганиш”


Download 183.97 Kb.
bet2/4
Sana15.11.2023
Hajmi183.97 Kb.
#1774260
1   2   3   4
Bog'liq
Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганиш

МУНДАРИЖА

KИРИШ.................................................................................................................5
АСОСИЙ ҚИСМ
1 БОБ. Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганишда пенитенциар психологиянинг долзарблиги............................................................................8
1.1. Пенитенциар психология тўғрисида умумий тушунчалар........................11
1.2. Пенитенциар психологияда жазо тушунчаси........................................19
1.3 Пенитенциар психологияда маҳкум шахсининг таснифи.....................25
2 бОБ. Маҳкумларни тоифаларга бўлган холада улар билан психологик ишларни ташкил этиш......................................................................................33
2.1. Маҳкумларнинг психологик портретларини ятариш ................................34
2.3. Маҳкумлар билан психологик тренинг машғулотлари ўтказиш...............40
Боб бўйича хулосалар........................................................................................... 45
ХУЛОСАЛАР.......................................................................................................48
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИТЛАР................................................................................50
ИЛОВАЛАР..........................................................................................................53
К И Р И Ш
Коинот гултожи инсондир азал,
Ундадир энг олий тафаккур амал.
У ҳатто тубанлик ичра ҳам танҳо,
Ё, фалак, ижодинг бунча мукаммал.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов “Психология фани биз учун энг зарур сохалардан бири, десак тўғри бўлади. Психологияни ўрганиш, ҳаётни ўрганиш дегани. Керак бўлса, раҳбарлик қилмоқчи экансиз, етакчи бўлиб одамларга кўрсатма бермоқчи экансиз, олдин уларнинг психологиясини ҳар томонлама ўрганиш керак. Бунинг тагида жуда катта маъно бор”, деган фикрлари хозирги кундан ҳам психология фанини чуқур ўрганишни талаб этмоқда. Бугунги кунда психологияни билиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро хозирги кунда психологнинг олдига қўйилган вазифалар жумладан пенитенциар сохада ишлатёган психолог ходимлардан маҳкум шахсини психологик жихатдан чуқур ўрганишни талаб этмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларнинг ижросини таъминлаш, жазони ижро этиш хизматларининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Бунда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни қўллашни либераллаштириш, жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техник базасини бойитиш ва уларда шарт-шароитларни яхшилаш, ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг халқаро стандартларда белгиланган ҳуқуқларини таъминлаш ва бошқа омилларга асосий мезон сифатида қаралди.
Кўзланган мақсадларга эришиш учун ўтган йиллар ичида жазони ижро этиш хизмати фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳам такомиллаштирилди, бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган тизимли ишлар жараёнида қонунлар билан тайинланадиган жазо турлари, уларни ижро этиш тартиби ва шартлари, тегишли органлар ва мансабдор шахсларнинг ваколатлари ва бошқа масалалар тартибга солиниб, тизимлаштирилди.
Гарчи шундай бўлсада жамиятимиздаги кескин ўзгаришлар, тараққиёт жараёнлари, хусусан сўнги йиллардаги пандемия ва иқтисодий етишмовчиликлар замондошларимиз руҳиятига, яшаш тарзига ҳам ўзини салбий таъсирини ўтказмоқда. Бу каби муаммо ва етишмовчиликлар инсонлар томонидан турли ҳил усулдаги жиноятлар содир этилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолатлар ўз-ўзидан жамиятдаги муаммоларни бартараф этишда психологларга бўлган эҳтиёжни кескин ошириб юборди.
Психологиянинг ривожланиши Ўзбекистонда охирги ўн йилликларда жадаллашди. Бу ривожланишни одамларнинг дунёқарашни ўзгариши билан бевоста боғлаш мумкин. Шуни унутмаслигимиз керакки, XXI асрнинг ўзига хос психологияси бор. Интернетнинг ҳаётимиздан ўрин олгани, ахборотнинг кўпайганлиги туфайли мия фаолияти янаям жадалроқ ишлашига тўғри келмоқда. Турли хил ахборот оқимларига ҳали тайёр эмаслигимизга қарамай улар онгимизни эгаллаб олишга улгурди. 
Чет элда психологиянинг 300 дан ортиқ соҳаси иш олиб бораётган бўлса, Ўзбекистонда ҳам кўплаб соҳаларга психологик хизматлар кириб келди. Мактабгача таълимдан бошлаб олий таълимгача психологлар фаолият олиб боради. Тиббиёт муассасалари, мудофаа, ички ишлар, прокуратура соҳаларида психологик хизматлар йўлга қўйилган. Психологлар нафақат таълим тизимида, балки, пенитенциар соҳада яъни жамиятдан алоҳида ажратилган шахслар билан яъни жазони ижро этиш муассасаларида ҳам фаолият олиб бормоқда. Жиноят содир этган шахслар билан бевосита психологик ишларни амалга оширмоқдалар.
Психология шахс руҳиятидаги бўшлиқни аниқлаб, уни тўлдиришга ҳаракат қилади. Жамият ривожи учун психологиянинг аҳамияти шу қадар каттаки, психология фақат муаммоларни ўрганибгина қолмасдан, шахсни ўз қобилиятига ишонтириш, олға ундаш яъни мотивацияга хизмат қилади.
Биринчи навбатда психолог назарий билимларни амалиётда қўллай олишни пухта ўзлаштирган бўлиши керак. Чунки, билим амалиётда қўлланмаса, профессионализмга эришиб бўлмайди. Маҳкумлар билан психологик ишларни олиб бориш учун китобда ёзилмаган психологик ишларни ҳам кузатиб бориш талаб этилади. Ўз касбини яхши кўрган, одамларнинг руҳияти, қалби билан боғлиқ муаммоларни ечишга ёрдам берадиган, уларни ўзига ишонтира оладиган, тўғри йўлга бошлайдиган ва ўзлигини топишга ёрдам берадиган психолог ўз олдига қўйган мақсадига эриша олади. Жамиятда психологлар сафи кенгайиб бормоқда, лекин уларнинг барчасини ҳам профессионал деб бўлмайди. Чунки, психолог якка тартибда ишлашни, психологик методика-диагностикаларни тўғри ишлата билиши даркор. Ёки шахснинг муаммоларига психологик ёндошувларни билиш керак. Ва албатта, психолог билим, кўникма ва малакаси, шахсий ҳаётий тажрибасини доимий равишда ривожлантириб кенгайтириб бориши керак. Албатта, профессионал психологга қўйиладиган талаблар бор. Сир сақлай олиш, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммоли вазиятдан чиқишда методикаларни танлай билиш, унга тўғри ёндошувларни кўрсатиш муаммонинг ечимини топишда ёрдамчи-кўмакчи бўла олади.

Download 183.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling