Малакавий битрув амалиёти


Иш жойи: Корхона, ташкилот ва муассаса. Ишнинг мақсади


Download 100 Kb.
bet3/4
Sana03.11.2023
Hajmi100 Kb.
#1743722
1   2   3   4
Bog'liq
Amaliyot dastur

Иш жойи: Корхона, ташкилот ва муассаса.
Ишнинг мақсади: Қонунни жойларда амал қилиниши ва ишлашини ўрганиш.
Амалиёт даврида қўйидагилар ўрганилади: Ушбу Қонун: корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) билан, шунингдек алоҳида ёлловчилар билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларга; дуал таълим амалиётини ўтаётган олий таълим муассасалари талабаларига, нисбатан татбиқ этилади. Қонун иш берувчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2. Ёнғин хавфсизлиги қоидалирини тадбиқ этиш
Иш жойи: Корхона, ташкилот ва муассаса
Ишнинг мақсади: Ёнғин хавфсизлиги қоидалирини ўрганиш.
Амалиёт даврида қўйидагилар ўрганилади: Ёнғин хавфсизлиги қоидалари «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини ўрганади.
Қоидалар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар учун мажбурийлигини ўрганадилар.
3. Эвакуацияни тўғри ташлкил қилинганлиги . Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва мажбурий тиббий кўрикни ташкил этиш. 08.09. 2019 даги 200-сонли буйруқ асосида
Иш жойи: Корхона, ташкилот ва муассаса.
Ишнинг мақсади: Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида қонунни ўрганиш.
Амалиёт даврида қўйидагилар ўрганилади: Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техник чора-тадбирлар, шунингдек кучлар ва воситалар мажмуини таҳлил қилади.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими субъектлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ёнғин вақтидаги харакатни ўрганадилар.

Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling