Малакавий битрув амалиёти


Download 100 Kb.
bet1/4
Sana03.11.2023
Hajmi100 Kb.
#1743722
  1   2   3   4
Bog'liq
Amaliyot dastur


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ


МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ЭКОЛОГИЯ”




КАФЕДРАСИ
5640200 «Меҳнат муҳофазаси ва техгника ҳавфсизлиги» таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган III босқич бакалаврлар талабалар учун

Дуал таълим амалиёти”




ДАСТУРИ


ТОШКЕНТ-2023




А н н о т а ц и я
Ушбу дуал таълим амалиёти дастури 5640200 «Меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги» таълим йўналиши бўйича таҳсил оладиган 4-босқич бакалавр талабаларга малака амалиётини бажариш учун тузилган.
Ундаги барча мавзулар юқорида қайд этилган мутахассисликнинг ўқув дастури асосида тузилган. Шунинг учун талабалар ҳар бир топшириқни амалиёт раҳбарининг назорати остида мустақил равишда бажарадилар.
Дастур Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Меҳнат муҳофазаси ва экология” кафедрасида ишлаб чиқилган ва тайёрланган.

Тузувчилар: О.А. Салимов -“ММЭ” кафедраси катта ўқитувчиси


Тақризчилар: И. Ахмедов -“ММЭ” кафедраси доценти.


Дуал таълим амалиёти дастури Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Меҳнат муғофазаси ва экология” кафедра йиғилишининг 20__-йил __ – _____ ___-сонли баённомасида муҳокама қилинган ва ўқув-услубий Кеганшига тасдиқлашга тақдим қилинган.
Дуал таълим амалиёти Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ўқув-услубий Кенгашида (“___”_________20__йил___ сонли баённома) қўриб чиқилган ва тасдиқланган.


АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАДИ
Амалиётининг мақсади – илғор корхоналардаги технологик жараёнларни, корхона жиҳозларини, хом ашё ва маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этган ҳолда, уларнинг хавфсизлигини ўрганишдир. 4-босқич дуал таълим амалиёти 7-семестр мобайнида, 4 ҳафта мобайнида Корхона ташкилот ва муассасларда ўтказилади.
Ушбу малака амалиёти даврида талабалар хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш, жиҳозлардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш даврида техника хавфсизлиги кўникмаларини эгаллашади. Амалиёт технологик жараёнлардаги, ташкилот ва муассасалардаги хавфли омилларни аниқлаш, жойларда бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш кўникмаларини эгаллашга мўлжалланган.
Талабалар ўқув режага асосан 4-босқич дуал таълим амалиётига қадар, «Меҳнат муҳофазаси » фанидан:
- Меҳнат муҳофазаси;
- Фаолият хавфсизлигини таҳлил қилиш;
- Фаолият хавфсизлигини таъминлашнинг эргономика асослари;
- Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги соҳасидаги халқаро тажриба;
- Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини бошқариш тизимини ташкил қилиш;
- Хавфсиз фаолиятни ташкил қилшда ходимлар билимини текшириш ва ўқитиш;
- Ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ходисалар ва уларнинг турлари;
- Ишлаб чиқариш жараёнида келиб чиқадиган касб касалликлари ўрганиш ва Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш тартиби;
- Касб касалликлари ўрганиш ва камайтириш;
- Инсон меҳнат фаолиятини физологик ва гигиэник асослари;
-Ишлаб чиқаришнинг санитарияси ва гигиэник меъёрлари мазмуни;
- Таваккал назарияси.
Талабалар малака амалиёти даврида кафедра топшириғига асосан « Меҳнат муҳофазаси » фанлари учун маълумотлар йиғишлари лозим.

Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling