1. Хайдовчилик хукукларини олиш учун укитиш ва хак тулаш тартиби тугрисида
маълумот
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 2-августдаги 156-сонл ҳамда 325-сонли
қарорларига асосан амалга оширилади.
Ўқув муддати якунида мототранспортни бошқаришни ўрганувчи,
16 ёшга:
енгил ва юк
автомобилларини бошқаришни ўрганувчи
18 ёшга; трамвай, троллейбус,
автобуслар ва
микроавтобусларни бошқаришни ўрганувчи
21 ёшга тўлган шахсларга ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)да
имтиҳон топширишга рухсат этилади.
«В» тоифасига укиш муддати 3 ой.
«ВС» тоифасига укиш муддати 5 ой.
«Д» тоифасига укиш муддати 6 ой.
«Е» тоифасига укиш муддати 2 ой.
Барча транспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқарилиш хусусиятларига кўра “А”, “В”,
“С”, “D” ва “Е” тоифаларига ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш
учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи ёки транспорт
воситасинининг тоифаси ёзилган белги қўйилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “В”, “С”, “D” ва “Е” катагидаги рухсат берувчи белгиси
бўлган шахслар қўйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:
“
А” – мотоцикл, мотороллер, моточани ва бошқа
мототранспорт воситаларини;
“
В” – рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари
ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек улар базасида ишлаб чиқарилган
қўл билан бошқариладиган
автомобилларни;
“
С” – рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ортиқ бўлган юк автомоллари;
“
D” – йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони
саккизтадан ортиқ бўлган автомобилларни;
“
Е” - тиркамали автомобилларни бошқаришга рухсат этилади.