Маълумот ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашига Бахмал туманидаги 19-“Зиёкор”


Download 26.05 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi26.05 Kb.
#1011842
Bog'liq
2022 йил 6 ойлик маълумот


Ҳалқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига Бахмал тумани
19-“Зиёкор” сайлов округидан сайланган вилоят Кингаши депутати С.Суярованинг 2022 йил 6 ой давомида қилинган ишлар юзасидан

МАЪЛУМОТ
Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашига Бахмал туманидаги 19-“Зиёкор” сайлов округидан сайланган депутат С.Суярова томонидан 2022 йил 6 ой давомида Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан чиқарилган фармонлари ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида депутатлик фаолиятида маълум бир амалий ишлар амалга оширилди.
Маълумки 2022 йил ўтган даврида “Инсон Қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили деб эълон қилиниши борасида депутатлик фаолиятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ҳудудда ёшлар билан ишлаш уларнинг таъминлаш бўйича 4 та маҳаллада яъни бандлигини Қулама, Қўшкўприк, Сайхон, Жиззахлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг уюушмаган ёшларини иш билан таъминлаш, ҳусусан, хар бир ҳудуддаги спорт мажмуаларда ташкил қилинган спорт турлари бўйича кунлик машғулотлар олиб борилмоқда.
Аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда сайловчилар томонидан қатор муаммо ва масалалар депутат эътиборига қаратилиб, шу кунга қадар ижро ҳокимяти ва давлат ташкилотларига жами 2 та депутат сўровлари юборилди.
Бундан ташқари, вилоят ҳудудий электор тармоқлари корҳонасига
2022 йил 15 январ куни №02-06/93-сонли депутат сўрови юборилиб, бунда
1970 йиллар давомидан аҳоли фойдаланиб келинаётган эски сим столбаларни янги замонавий сим столбаларга алмаштирилишини маълум қилинган.
Ушбу маҳаллаларга 2022 йилда Давлат дастури асосида қуриб бериш бўйича депутатлик сўровига жавобан 2022 йил 21 январдаги 19/350-сонли жавоб хати билан Гулбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини Миср ҳамда Жар қишлоқ ҳудудларини 2022-2026 йилларда Давлат дастурига киритишлик маълум қилинган.
Вилоят Автомабил йўллари бошқармаси Бахмал туман бўлимига
2022 йил 21 февралдаги № 02-06/109-сонли депутат сўрови билан Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳамда Жиззах вилояти Бахмал туманларини боғловчи 4К 260 Ўсмат.Аламли Килдон Автомабил йўлининг 24-25 километр оралиқларини таъмирлаш юзасидан депутат сўрови юборилган. Натижаси бўйича мутасадди ташкилотлар томонида ушбу ҳудуддаги 24-25 километр оралиғидаги йўлни тўлиқ таъмирлаб фойдаланишга топширилди.
Шодлик аҳоли манзилидаги 0,5 км оралиқ масофа йўлини ҳамда Жар аҳоли манзилидаги 1 км масофадаги йўлларни таъмирлаш бўйича Бахмал туман Ободонлаштириш бошқармасига 2022 йил 02-06/110–сонли Депутат сўрови юборилиб, натижаси бўйича Бахмал туман Ободонлаштириш бошқармасидан 2022 йил 25 февралдаги №112-сонли жавоб хати олиниб, депутат назоратига олинган.
Бундан ташқари, депутат томонидан жорий йилнинг бугунги кунига қадар Ҳалқ билан жами 14 маротаба учрашувлар ўтказилиб 8 та муаммолар аниқланган ва 7 таси жойида бартараф этилган. Жисмоний ва юридик шаҳслар томонидан 51 та мурожаат кетиб тушган бўлиб депутат ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда 24 тасини жойида ҳал этиш чоралари кўрилган бўлса 26 тасига тушунтириш берилган ва қолган мурожаатлар депутат назоратига олиниб, тегишли ташкилотларга юборилган.
Шу билан бир қаторда депутат фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида жами 34 маротаба оммовий аҳборот восидаларига чиқишлар қилинган бўлса шундан, 2 та махаллий телерадио, 18 та интернет веп сайтларига ҳамда 14 та ижтимойи веп сайтларига чиқишларни амалга ошилилди.
Жамиятимиздаги учраётган мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва жойида ўрганиб ҳал этишда депутат фаолиятида доимий амалий ишлар ташкил этиб боришлик бош мақсад ҳисобланади.
Депутат фаолиятидаги ишларнинг асосий қисми фото-лавҳалар асосида ташкил этилиб борилмоқда.


19-“Зиёкор” сайлов округи
вилоят Кенгаши депутати С.Суярова


Download 26.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling