Чирчиқ давлат педагогика университети Гуманитар фанлар факультети Кенгашининг 6-сонли йиғилиш баённомаси 3-банди 5 муҳим ташаббус бўйича факултетда амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР:
5 Муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар йўналишида:
1-ташаббус: Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат соҳасида ўртача ҳисобда 520 нафар талаба жалб қилинди.
Хусусан:
- “Театр – тарбия маскани” шиори остида тошкент шаҳридаги театр масканларига саёҳат уюштирилди.
- Конституция кунига бағишлаб “Енг яхши плакатлар” танлови ташкил этилди.
2-ташаббус: Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари соҳасида ўтача ҳисобда 650 нафар талаба жалб қилинди.
Хусусан:
- “Спорт бизни бирлаштиради”, “Спорт – саломатлик гарови”, “Жисмоний тарбия ва маданият замонавий талаба учун асосий мезон” шиори остидаги бир қанча спорт мусобалақалари.
- 27.10.2022 йил Университетимиз миқёсида "Ректор кубоги" спорт ўйинларининг кураш тури бўйича ўтказилган мусобақалар.
3-ташаббус: Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ишлар соҳасида ўртача ҳисобда 450 нафар талаба жалб этилди.
Хусусан:
- Чирчиқ давлат педагогика университети Туризм фанлар факултети Ахборот ресурс марказида “Комютер саводхонлиги” тўгарагига 200 яқин талабалар жалб этилган.
4-ташаббус: Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ўртача ҳисобда 750 нафар талаба жалб этилди.
Хусусан:
Маҳалла ёшлари ўртасида ,,Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсумида ЁШ КИТОБХОН танловининг вилоят босқичидаги ғолиблик.
Талабалар ўртасида “1 ойда 10 китоб, 10 ойда 100 китоб” лойиҳаси асосида танловлар.
5-ташаббус: Хотин қизларни иш билан таъминлаш масалалари юзасидан ўртача 120 нафар талаба жалб этилди.
Хусусан:
Талабалар турар жойида яшовчи қизлар ўртасида “Маҳорат қўллариъ тўгараги ташкил этилиб, у ерда яратилган ноёб буюмлар сотувга чиқарилиб 30 га яқин талаба қизлар банд қилинди.
Ёшлар масалалари бўйича
декан ўринбосари: Л.Ғ.Мухаммадиев
Do'stlaringiz bilan baham: |