Маълумот Асадова Ойхумор- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,меҳнат фахрийси
Download 499.96 Kb.
|
Газетада ишлаганлар (2)
Абдусалом Суюнов 1922 йил 22 августда Жомбой туманининг Нўш қишлоғида туғилган. У қишлоқдаги 8-мактабда 7-синфгача, 7-синфни эса Тўт қишлоғидаги 7-мактабда ўқиган.
Абдусалом Суюнов 1950-1953 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. У1956 йилда Самарқанд шаҳридаги педагогика техникумини битиргач, техникум томонидан ўқитувчи бўлиб ишлашлари учун Иштихон туманининг Митан қишлоғига юборилган. Митан қишлоғидан қайтиб келиб, “Наймантепа” қишлоғидаги 6-ўрта мактабда, “Нўш” қишлоғидаги 8- мактабда ўқитувчи, 1959-1960 йилларда эса шу 8-мактабнинг мудири(ўша йиллари мактаб директори лавозими мудир деб номланган) бўлиб ишлаган, 1960 йил декабридан бошлаб Жомбой тумани комсомол комитетида масъул ходим, 1962 йил 24 декабридан бошлаб Булунғур тумани комсомол комитетида бўлим мудири лавозимида ишлаган. (Жомбой тумани айнан шу куни Булунғур туманининг таркибига қўшиб юборилган.) У 1964 йилда туман раҳбариятининг топшириғига асосан қайтиб келиб, Нўш ва Химичи қишлоқлари ўртасидаги қўриқ ерларни ўзлаштириш ишларида ишлаётган кишилардан иборат бригадага-гуруҳга раҳбарлик қилган, яъни бригадир бўлиб ишлаган. Қўриқ ерлар ўзлаштирилиб бўлингач, Булунғур туман партия комитетининг ташкилий ишлар бўлимига ишга ўтказилган. Бир йил ташкилий ишлар бўлими мудири бўлиб ишлагач, 1965 йилда Булурғур туманининг “Коммунист” газетасининг қишлоқ хўжалиги бўлими мудири лавозимига тайинланган. Жомбой тумани Булунғур туманидан 1970 йил 7 декабрда ажратиб чиқарилган ва Суюнов Абдусалом туман партия комитетининг “Шонли меҳнат” газетаси муҳаррирининг ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими мудири лавозимларида ишлаган. У кексая бошлагач тинчроқ ишда ишлаш мақсадида “Наймантепа” қишлоғидаги 6-мактабда, пенсияга чиққанидан сўнг “Хурми” қишлоғидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Абдусалом Суюнов 1964 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетига сиртдан ўқишга кирган, лекин қишлоғимиздаги қўриқ ерларни ўзлаштириш ишларига раҳбарлик қилиши сабабли ўқиши қолиб кетган, 1970 йилга келибгина ўқишини қайта тиклаб, 1975 йилда ўқишни тугатган. А.Суюнов 2012 йил 20 декабрда 91 ёшларида вафот этган. Download 499.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling