Маълумот Асадова Ойхумор- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,меҳнат фахрийси
Download 499.96 Kb.
|
Газетада ишлаганлар (2)
Гадой Мелиев 1938 йил 10 майда Жомбой туманинг Химичи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1946 йилда Нўш қишлоғидаги бошланғич синфларга дарс ўтиладиган 8-мактабнинг 1-синфига ўқишга бориб, 1950 йилда Наймантепа қишлоғидаги 7-синфгача таълим бериладиган 6-мактабда 5-,6-,7-синфларда ўқиган ва уни 1953 йилда тугатган.
1953-1957 йилларда Самарқанд шаҳридаги жисмоний тарбия педагогика билим юртида ўқиган, 1957 йил 1 августидан 1957 йил 23 ноябргача давлат йўлланмаси бўйича Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги 8-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1957 йил 23 ноябридан 1960 йил сентябригача Белоруссия Республикасининг Гродно шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаган. 1960 йил 24 сентябрида Нўш қишлоғидаги 8-мактабнинг бошланғич синфлари ўқитувчиси, 1961 йил 1 сентябрида 8-мактабнинг бошланғич синфлари ўқитувчиси ва мактаб мудири лавозимларига тайинланган. 1962 йил 15 сентябрида мактаб мудири лавозимидан бўшатилиб, бошланғич синфлар ўқитувчиси лавозимида қолдирилган. 1976 йил сентябрь ойидан бошлаб Наймантепа қишлоғидаги 6-ўрта мактаби директорининг мактабдан ва синфдан ташқари ишлар бўйича ўринбосари, 1977 йил декабрь ойидан 1982 йил декабрь ойигача 8-мактаб директори лавозимида ишлаган. 1973 йилда Садриддин Айний номли Самарқанд Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетининг сиртқи бўлимига ўқишга кириб, ўқишини 1978 йилда тугатган. 1963 йил 2 мартда 1944 йилда туғилган Мелиева Мухтасамга уйланган. 1988 йил 12 июлдан 1992 йил мартигача Журият қишлоқ совети раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва шундан сўнг ўқитувчилик фаолиятини давом эттириб, 1998 йилда пенсияга чиққан. У 1978 йилда СССР Қуролли кучларининг 60 йиллиги медали билан ва 1989 йилда “Меҳнат ветерани” унвони билан тақдирланган. Гадой Мелиев тоғаси ва устози Абдусалом Суюновга эргашиб 1967 йилдан бошлаб туман ва вилоят газеталари учун муттасил равишда мақолалар ва очерклар ёзиб турган, унинг ўнлаб ҳикоялари матбуот саҳифаларида эълон қилинган. Гадой Мелиев 1938 йил 10 майда Жомбой туманинг Химичи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1946 йилда Нўш қишлоғидаги бошланғич синфларга дарс ўтиладиган 8-мактабнинг 1-синфига ўқишга бориб, 1950 йилда Наймантепа қишлоғидаги 7-синфгача таълим бериладиган 6-мактабда 5-,6-,7-синфларда ўқиган ва уни 1953 йилда тугатган. 1953-1957 йилларда Самарқанд шаҳридаги жисмоний тарбия педагогика билим юртида ўқиган, 1957 йил 1 августидан 1957 йил 23 ноябргача давлат йўлланмаси бўйича Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги 8-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1957 йил 23 ноябридан 1960 йил сентябригача Белоруссия Республикасининг Гродно шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаган. 1960 йил 24 сентябрида Нўш қишлоғидаги 8-мактабнинг бошланғич синфлари ўқитувчиси, 1961 йил 1 сентябрида 8-мактабнинг бошланғич синфлари ўқитувчиси ва мактаб мудири лавозимларига тайинланган. 1962 йил 15 сентябрида мактаб мудири лавозимидан бўшатилиб, бошланғич синфлар ўқитувчиси лавозимида қолдирилган. 1976 йил сентябрь ойидан бошлаб Наймантепа қишлоғидаги 6-ўрта мактаби директорининг мактабдан ва синфдан ташқари ишлар бўйича ўринбосари, 1977 йил декабрь ойидан 1982 йил декабрь ойигача 8-мактаб директори лавозимида ишлаган. 1973 йилда Садриддин Айний номли Самарқанд Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетининг сиртқи бўлимига ўқишга кириб, ўқишини 1978 йилда тугатган. 1963 йил 2 мартда 1944 йилда туғилган Мелиева Мухтасамга уйланган. 1988 йил 12 июлдан 1992 йил мартигача Журият қишлоқ совети раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва шундан сўнг ўқитувчилик фаолиятини давом эттириб, 1998 йилда пенсияга чиққан. У 1978 йилда СССР Қуролли кучларининг 60 йиллиги медали билан ва 1989 йилда “Меҳнат ветерани” унвони билан тақдирланган. Гадой Мелиев тоғаси ва устози Абдусалом Суюновга эргашиб 1967 йилдан бошлаб туман ва вилоят газеталари учун муттасил равишда мақолалар ва очерклар ёзиб турган, унинг ўнлаб ҳикоялари матбуот саҳифаларида эълон қилинган. Download 499.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling