Маълумот булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳалладаги 311 та


Download 19.97 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi19.97 Kb.
#1144499
Bog'liq
Амалга оширилаётган ишлар Булоқбоши


Паркент туманида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича
МАЪЛУМОТ

Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳалладаги 311 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, онлайн маҳалла платформасига киритилди, ўрганилган хонадонлар иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди. Хусусан:

  • 1-тоифа 8 та даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар;

  • 3-тоифа 9 та ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар эканлиги аниқланди.

  • 4-тоифа 193 та иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар;

Хатлов жараёнида жами 95 та холатда қуйидаги муаммолар аниқланди:

  • 45 нафар ишлаш истаги мавжуд меҳнатга лаёқатли ишсизлар;

  • 10 нафар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истаги мавжуд хонадон аъзолари;

  • 9 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хонадон аъзолари;

  • 26 нафар кредит олиш учун талабгорлар;

  • 5 нафар субсидия асосида ишлашни истаганлар;

Тумандаги тижорат банклари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 37 нафар фуқарога 831,1 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Шундан:
- “Аёллар дафтари”га киритилган 1 нафари Сиддиқова Дилфуза Жанобиддиновнага 17,0 млн.cўм кредит маблағлари хисобидан ажратилди.
Мисол учун, маҳаллада томорқасида иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган фуқаро Азимбоев Элмурод Тўлқиновичга иссиқхона қуриши учун 20,0 млн.сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.
“Булоқбоши” маҳалласида тикувчиликни ривожлантириш истагини билдирган фуқаро Саъдиева Дилноза Мирсухбатовнага тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 20 млн.сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.
Фуқаро Самиева Лазакат Наримбековнага озиқ-овқат ва хомашёни қайта ишлаш фаолиятини йўлга қўйиши учун 12,0 млн.сўмлик кредит маблағлари ҳисобига 2 тонна ун махсулоти сотиб олиниб нонвойчилик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.
Шу кунга қадар жами 109 нафар фуқарони бандлиги таъминланди.
Хусусан, 109 нафар фуқаро вакант иш ўринларига, 80 нафар фуқаролар мавсумий ишларига жалб этилди.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ўқув марказлари билан биргаликда 8 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди.
Шу билан бирга, 81 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишига бунинг натижасида фуқароларга даромадлари тўғрисидаги маълумотнома ва меҳнат стажи ёзилишига кўмаклашилди.
Жумладан, 3 нафарга фуқароларга субсидия ажратиш орқали бандлиги таъминланишига ёрдам кўрсатилди.
Мисол учун, темир дафтарда турган Назиров Шерзод Рухитдиновичга 7°000 минг сўм субсидия маблағлари ҳисобига 1 та мотокултиватор олиб берилди.
Ёшлар дафтарида турган Махкамова Дилафрўз Ғайрат қизига 10°000 минг сўм субсидия маблағлари ҳисобига 2 та тикув машинаси олиб берилди.
Аёллар дафтарида турган Қосимова Наргиса Қўшоқбоевнага 10°000 минг сўм субсидия маблағлари ҳисобига 2 та шундан, 1 та ПГ 4 қулоқли газ плитаси, 1 та икки камерали музлатгичлар олиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ20-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда ауксионга қўйилган ер майдонининг 13 нафар фуқароларга 6,5 га ер майдоларини олиб берилишига эришилди.
Бундан ташқари, маҳаллада истиқомат қилувчи моддий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган 68 та оилаларга 54,4 млн.сўмлик хар хил турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилиши таъминланди.
Хусусан, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 129 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади, 96 нафар фуқароларни ўзини ўзи банд қилинади, 41 нафар норасмий бандларни легаллаштиришга кўмаклашилади, 15 нафар фуқаролар касб-ҳунарга йўналтирилади, 1609,0 млн.сўм оилавий тадбиркорликга кўмаклашиш мақсадида кредит ажратилади, 35 млн.сўмлик субсидия берилишига кўмаклашилади, 18 та кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этишга, 4 та янгидан якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилишига кўмаклашилади.
Шунингдек, 20 млн.сўм 10 та хонадонга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
Download 19.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling