Маълумот I. Давлат иштирокидаги корхоналар реестри


V. Бўш турган ва самарасиз фойдаланаётган объектлар бўйича


Download 37.04 Kb.
bet4/6
Sana23.02.2023
Hajmi37.04 Kb.
#1225189
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
0 Справка Умумий Сурхондарё вилояти (2)

V. Бўш турган ва самарасиз фойдаланаётган объектлар бўйича:
Дастлабки хатлов натижаларига кўра вилоятда 146 та бўш турган объектлар аниқланган, шундан:
86 таси давлат мулки объектлари;
60 таси давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли объектлар;
Ушбу бўш объектлардан самарали фойдаланиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 95 та бўш турган ва носоҳавий объектлар (40 та – давлат мулки ва 55 та – давлат иштирокидаги корхоналар мулки) 2022 йил 18 мартдаги ПҚ–168-сон қарор билан тадбиркорларга сотиш белгиланди.
146 та бўш турган давлат мулки объектларидан 57 тасидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилган. 40 та хусусийлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳасига таклиф этилган, 17 та хусусийлаштириш бўйича янги ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳасига таклиф этилган. Шунингдек, 29 та бир неча йиллар давомида бўш турган ижтимоий соҳа объектларни ижарага бериш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
60 та бўш турган давлат улуши бор хўжалик жамиятларига тегишли объектлардандан 55 та хусусийлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳасига таклиф этилган бўлиб, 5 та бир неча йиллар давомида бўш турган ижтимоий соҳа объектларни ижарага бериш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳоким ёрдамчилари томонидан “hokimyordamchi.davaktiv.uz” дастури орқали ҳудудий бошқармага 1054 та мурожатлар келиб тушган, шундан 639 та бўш ер майдонлари ва 415 та бўш турган бино-иншоотларни хусусийлаштириш ёки ижарага олиш масаласида.
Жорий йил 21 сентябр холатига 639 та ер масаласида мурожаатлардан 534 таси “Yerelektron.uz” дастурига юборилган (150 та дастур орқали рад қилинган, 384 таси қўриб чиқилмоқда ) қолган 105 та мурожаатлар ҳоким ёрдамчилари томонидан такроран ёки хато юборилганлиги аниқланган. 415 та ( 391 таси хусусийлаштириш ёки ижарага бериш талабларига мос келмаганлиги учун рад қилинган, 18 таси ижарага бериш учун аукционга жойлаштирилган, 18 таси ўрганиб чиқилмоқда)
Ҳозирги кунда, туман ва шаҳар ҳудудларига бириктирилган ҳудудий бошқарманинг маъсул ходимлари ва ҳоким ёрдамчилар билан ҳамкорликда бўш турган объектларни аниқлаб самарали фойдаланишни ташкил этилмоқда.

Download 37.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling