Маълумот компьютер ва техникалар бўйича


Download 77.5 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi77.5 Kb.
#1131884
Bog'liq
АКТ бўйича йиғилишга 2023 йил


Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан


МАЪЛУМОТ


Компьютер ва техникалар бўйича
Вилоятдаги 764 та умумтаълим мактабларида жами 981 та компьютер синфи мавжуд. 764 та умумтаълим мактабидан 760 таси компьютер синф хоналар билан таъминланган.
Умумтаълим мактаблари 2022 йилда Бир миллион дастурчи лойиҳасида паст натижа кўрсатган мактаблар учун Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сонли қарорига асосан Андижон вилоятига 125 та умумтаълим мактабларини компюьтер техникаси билан таъминлаш белгиланган. Шунга аоссан, Республика бюджетидан ажратилган 65 та замонавий компьютер синфи умумтаълим мактабларига етказиб берилди. Маҳаллий бюджет хисобидан ажратилиши режалаштирилган 60 та компьютер синфдан 41 таси умумтаълим мактабларига етказилди
Шунингдек, Корея Республикаси Эксимбанк кредити ҳисобига 2021-2022 ўқув йили давомида Андижон вилояти учун 72 та умумтаълим муассасасига замонавий компьютерлар синфи олиб мактабларига етказиб берилди.
Жами, 2022 йил якунига кўра, 197 та мактабларимиздаги информатика синф хоналари замонавий компьютерлар жамланмалари билан таъминланмоқда. Етказиб берилган компьютерлар локал тармоқ орқали юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланди
Шунингдек, умумтаълим мактаблардаги компьютер техникалари
15503 та, интерактив доскалар (IQ board) сони 400 та, сенсорли панеллар (монитор) сони 154 та ва проекторлар сони 1098 тага етказилди
Интернет ҳолати бўйича
Таълимда замонавий информацион технологияларини қўллаш ҳамда юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги 764 та (100%) умумтаълим мактабларига юқори тезликдаги оптик толали алоқа линиялари тортилди. Барча умумтаълим мактаблари махсус ишлаб чиқилган “Еducation 2, 3” тарифларида ишлаб келмоқда. Ҳозирда 4 та умумтаълим мактабларида қурилиш ишлари кетаётганлиги сабабли вақтинча интернет тамоғи ўчирилган.
Шунингдек, 764 та умумтаълим муассасаларида локал тармоқлар тортилди ва “WIFI” ҳудудлар ташкил этилди. 2022-2023 йили якунига қадар вилоятдаги барча умумтаълим мактаблари Wifi зоналари билан таъминлаш режалаштирилган.
Халқ таълими бошқармаси ва “Ўзбектелеком АК” томонидан умуматълим мактабларини 2022-2023 йил давомида интернет тармоғидан фойдаланишлари учун 3 млрд 360 млн сўмлик шартнома имзоланди.

Электрон ресурслардан фойдаланиш бўйича
Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 14-январдаги тавсия хатига асосан тизимида электрон ресурслар (Kitob.uz, Maktab.uz, Smartland, Edu kids, Artshop, VR sayohat) фойдаланиш ва кенг оммалаштириш, мактаб ўқитувчилари орқали ўқувчиларга қадар етказилишини бўйича барча умумтаълим мактабларида тарғибот ишлари олиб борилди. Тарғибор ишлари давом этмоқда.
Бир миллион дастурчи
“Бир миллион дастурчилар” лойиҳаси доирасида 2021-2022 ўқув йили якуни бўйича ўтказилган ТОП-100 танловида 11 нафар информатика фани ўқитувчиларимиз ғолиб бўлишди ва махсус сертификат ҳамда пул мукофотлари билан тантанали равишда тақдирланишди. Бир миллион дастурчилар” платформасидан рўйхатдан ўтганлар сони 215 836 нафар иштирокчи сертификатини олган сони 178 796 нафар битирувчи серткикатини олганлар сони 130 871 нафарни ташкил қилади

IT-йўналиши тўгараклар

Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Президентимиз томонидан ташкил этилган 5 ташаббуснинг 3 йўналиш доирасида IT-йўналиши бўйича бугунги кунга қадар 857 та тўғаракларга 21013 нафар ёшларимиз қамраб олинди.


Информатика фани ўқитувчилари бўйича
Бугунги кунда Андижон вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида информатика фани ўқитувчилари сони 1352 нафарни ташкил қилади. Шундан, 30 нафари олий тоифали, 161 нафари биринчи тоифали, 361 нафари иккинчи тоифали ва 794 нафари мутахассис ҳисобланади. 2021-2022 ўқув йилида Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини малакасини ошириш ва замонавий дастурлаш тилларини мукаммал ўргатиш мақсадида малакали мутахассислар жалб қилган ҳолда 48 нафарини PYTON ҳамда
480 нафари С++ ва SCRETCH дастурлаш тилларида бўйича 1 ойлик малакасини ошириш курсларида ўқитилди.
Электрон кундалик” платформаси бўйича
Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2020 йилда вилоятда 59 та, 2021 йилда 312 та 2022 йилда 387 та (жами 758 та) умумтаълим мактабларида автоматлаштирилган “Электрон кундалик” платформаси жорий этилиб, мактаб педагоглари ортиқча қоғозбозликдан озод этилди.
Кунлалик платформасидан фойдаланиш ва ишлаш тизимини ривожлантириш мақсадида ҳар душанба “Ахборот технологиялкари куни” муносабати билан барча мактабларда ўқув семинарлари ўтказилиб келинмоқда.
2022-2023 йилда вилоятдаги барча умумтаълим мактаблари тўлиқ Кунлалик платформасидан фойдаланилмоқда.

Таълимни рақамлаштириш
бўлими бош мутахассиси Ж.Эргашев
Download 77.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling