Маълумот социологик тадқиқот 2020 йил 11-15 март кунлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилди


Коррупцияга дуч келган талабаларнинг мурожаат этадиган ташкилотлар тўғрисидаги фикри


Download 195.62 Kb.
bet4/4
Sana04.07.2020
Hajmi195.62 Kb.
#122981
1   2   3   4
Bog'liq
02 Доклад коррупция қисқартирилган 11 05 2020


Коррупцияга дуч келган талабаларнинг мурожаат этадиган ташкилотлар тўғрисидаги фикри

Бу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда сўровда иштирок этган 37% талабаларнинг фикрига кўра тизимни электронлаштириш чораларини кўриш лозим (12-диаграмма).



12-диаграмма

Коррупция ҳолатларини камайтириш бўйича
талабаларнинг фикри тўғрисида




Тадқиқот натижаларидан олинган умумий хулосалар:


  1. Тадқиқот давомида коррупция соҳасига иштирок этиши мумкин бўлган талабаларни қамраб олиш мақсадида барча босқич талабаларини қамраб олишга эътибор қаратилди.

Шунингдек, cўровда 6 832 нафари давлат гранти, 19 166 нафари тўлов шартнома ва 2 381 нафари қўшимча шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар иштироки таъминланди.

  1. Бугунги кунда талаба-ёшларимиз орасида коррупция тушунчасига турлича қараш унга турли хил муносабатда бўлиш кузатилмоқда.

Жумладан, сўровда иштирок этган талабаларнинг 55%и коррупцияга нисбатан ўта салбий ҳодисани тушиниши ва уни йўқ қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Бироқ, 2 313 нафар (8%) талабанинг ушбу масала муаммони бартараф этиш йўли сифатида қараётганлигини тизимда мазкур салбий иллатга қарши



  1. Тошкент ахборот технологиялар университети (18%), Тошкент давлат техника университети (13%) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (12%), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (12%) ва Тошкент тиббиёт академияси (11%) талабаларининг аксарият қисми коррупция талабалар дуч келган муаамони ҳал этишнинг ягона йўли деб қарамоқда.

  2. Тадқиқотда иштирок этган талабаларнинг 16 008 нафари (55%) коррупцияга дуч келмаган бўлсада, 13 010 нафар (45%) талабанинг ўқиш жараёнида ушбу иллатнинг турли-хил кўринишларига дуч келганлиги соҳада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш эҳтиёжини туғдирмоқда.

  3. Тадқиқотда иштирок этган респондентларнинг 83%и дарсларга мунтазам қатнамай туриб баҳо олишнинг имконияти мавжуд эмаслигини таъкидлаб ўтган.

Шунга қарамай:

Профессор-ўқитувчиларга турли байрамларда совға бериш билан боғлиқ ҳолатлар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети (24%), Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали (17%), Тошкент давлат педагогика университети (13%), Ўзбекистон миллий университети (10%) ва Тошкент давлат стомотология институти (10%)да;

дарсларга умуман келмаган талабаларни раҳбарият (деканат) томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ҳолатлар Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети (17%) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (18%)да;

Тошкент ахборот технологиялар университети (22%) ва Тошкент давлат техника университети (18%)да эса суъний равишда баҳо олиш имкониятини оғирлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар нисбатан юқори эканлиги аниқланди.



  1. Тошкент архитектура-қурилиш институти (14%) ва Тошкент тиббиёт академияси (25%)да талабаларнинг фикрига кўра, маълум бир ишни битириш учун пора бериш одатий ҳолга айланиб қолган.

  2. Коррупция юзага келишида талабаларни жабрланувчи деб билувчи респондентлар 14%ни (3 907 нафар), асосий сабабчи талабанинг ўзи деб ҳисобловчилар 25%ни (7 191 нафар) ва мойиллик бўлмаса ҳеч ким мажбурламайди деб ҳисобловчилар 66%ни (178 14 нафар) ташкил этмоқда.

  3. Тадқиқот ўтказилган жами олий таълим муассасасининг 12 тасида сўровда иштирок этган 19 116 нафар талабадан 7 523 нафари (39,4%) имтиҳон топшириш (жорий, оралиқ, якуний) жараёни ОТМда коррупцияни вужудга келтираётган асосий омил эканлигини маълум қилган.

Шунга қарамай, сўровда иштирок этган талабаларнинг 24 309 нафари (84%) ўқиш ва сессия жараёнида фанларни “ёпишга” ҳеч ким ёрдам бермаслигини билдирган.

  1. Тадқиқотда иштирок этганларнинг 40%и 35-55 ёшлилар ўртасида коррупцияга мойиллик юқори деб ҳисоблашларини маълум қилган.

  2. Ўрганиш давомида охирги 2-3 йил давомида 5% талаба-ёшлар олий таълим муассасасида коррупцион ҳолат кўпайганлигини, талаба-ёшларнинг 27,5%и ОТМда коррупцион ҳолатларнинг ўзгармаганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетида 11%, Тошкент ахборот технологиялари университетида 11% ва Тошкент тиббиёт академиясида 10% талабаларнинг фикрига кўра таълим муассасасида коррупцион ҳолат кўпайган.

  1. Сўровда иштирок этган талабаларнинг 48%и коррупция ҳолатига дуч келганда биринчи навбатда ОТМ раҳбариятига мурожаат қилишини билдирган. Мазкур ҳолат талабаларнинг ОТМ раҳбариятига ишончи ортиб бораётганлиги ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар самара бераётганлигини кўрсатмоқда.

  2. Бугунги кунда олий таълим тизимида коррупцион ҳолатни олдини олиш ҳамда тизимни буткул коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш учун сўровда иштирок этган талабаларнинг 37%и фикрига кўра тизимни электронлаштириш чораларини кўриш лозим.

Мазкур ишларни ташкил этишда нафақат олий таълим муассасалари томонидан амалга ошириладиган ишлар балки, талабаларнинг ўзлари ҳам олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини туйган ҳолда ёндашиши муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таклифларни амалиётга жорий этиш лозим:


  1. Талабалар орасида коррупциянинг салбий иллатларини олдини олишга қаратилган тизимли ишларни ташкил қилиш мақсадида ОТМ соҳага оид давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорликда тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилишга қаратилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш;

  2. Коррупция билан боғлиқ салбий иллатларни ўзида намоён этган замонавий таъсирчан механизмлар асосида тарғибот воситаларини ишлаб чиққан ва унинг тарғиботини йўлга қўйган иқтидорли талабаларни моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш;

  3. Коррупция жинояти билан боғлиқ ҳолатлар содир этилган тақдирда жазо муқаррар эканлигини тарғиб қилишга қаратилган буклет ва тарқатма материаллар тайёрлаш;

  4. Талабаларнинг коррупцияга оид маълумотларга эга бўлиш манбаларини янада кенгайтириш ёки олий таълим муассасаси ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда тарғибот каналлари ва сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш;

  5. Коррупция ва порахўрликни олдини олиш мақсадида олий таълим муассасалари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган тизим фаолиятини йўлга қўйиш;

  6. Коррупцияга мойиллиги бор профессор-ўқитувчилар ёки олий таълим муассасасида фаолият юритадиган масъул ходимларга коррупциянинг салбий ҳолатларини доимий эслатиб турадиган эслатмалар жорий қилиш;

  7. Ҳар бир олий таълим муассасасида масъулларнинг коррупцион ҳолатларга муросасиз муносабат бўлиш механизм ва индикаторларини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш;

  8. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунини тарғиб қилиш ойлигини ўтказиш;

  9. Республикамизнинг барча таълим муассасаларида “Коррупциясиз соҳа”, “Коррупциясиз таълим муассасаси” акцияларини ўтказиш орқали талабаларнинг коррупция бўйича қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириб бориш;

  10. Талабаларнинг коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлишини таъминлаш мақсадида оила билан бир қаторда, маҳалла, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш;

  11. Таълим муассасасида таҳсил олаётган талабалар ўртасида курслар кесимида “Коррупциясиз сифатли таълим” мавзусида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларидан келиб чиқиб манзилли чора-тадбирлар белгилаш;

  12. Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент тиббиёт академияси коррупцияни талабалар онгидан бутунлай чиқариб ташлашга қаратилган алоҳида стратегия ишлаб чиқиш;

  13. ОТМ раҳбарияти таълим муассасасида вужудга келаётган ҳар қандай муаммони бартараф этадиган тузилма эканлигини тарғиб қилувчи ўзига хос имидж яратиш.


Download 195.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling