5. “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари сарфланиши;
Жамғармада йил бошидан қолдиқ 59,3 млн.сўм, жами шаклланган маблағ 1144,2 млн. сўм, жамғармада мавжуд маблағ 29 млн. 79 минг сўм.
Шундан, сарфланган маблағлар:
16 нафар ёшларга 19.9 млн. сўм моддий ёрдам;
70 нафар ёшларга асбоб-ускуна учун 283.7 млн. сўм;
189 нафар ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш учун 573.7 млн. сўм;
45 нафар ёшларга даволаниш 111.5 млн. сўм;
26 нафарига замонавий касб, IT ва хорижий тил ўқув курси компенсацияси 33,2 млн.сўм
26 нафар ёшларнинг паспорт олиш бадалини қоплаш учун 6,9 млн сўм маблағ;
10 нафар ёшларга СЧР бадалини тўлаб бериш учун 64.7 млн. сўм;
тадбирлар учун 67,3 млн сўм маблағ ажратилган.
6. “Оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11 апрель куни ўтказилган видеоселектр йиғилишида берилган топшириқларига асосан туманда ёшлар билан мулоқотлар ўтказилиб, 3 хил қизил-сариқ-яшил тоифаларга ажратилди.
1 (қизил) - тоифа: тарбияси оғир ва алоҳида ишлашга муҳтож ёшлар сони 1 минг 275 нафарни (3.9 фоиз) ташкил этди;
2 (сариқ) - тоифа: ишсиз, норасмий банд ва вақтинча меҳнат қобилиятига эга бўлмаган ижтимоий муаммолари мавжуд ёшлар – 23 минг 562 нафар (54 фоиз);
3 (яшил) - тоифа: давлат ва хусусий сектор ҳамда таълимда банд бўлган иқтидорли ёшлар - 20 минг 34 нафар (46 фоиз).
Бугунги кунга қадар, масъулларга бириктирилган 1 275 нафар ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, улардан 1 264 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, 45 нафари ишга жойлаштирилди, 28 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди, 134 нафарига экин ери ажратилди, 21 нафарига кредит олишда ёрдам кўрсатилди, 51 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 45 нафарига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилди, 14 нафарига тўлов-кантракт суммасининг бир қисми тўлаб берилди, 68 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 441 нафарининг даволаниш учун дори дармон ажратилди, 279 нафарига бошқа ёрдамлар кўрсатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |