Жорий йилнинг 11 апрель куни ҳолатига жами 16 та референдум участкалари ўрганиб чиқилиб, 3 турдаги камчиликлар аниқланди. Текширув юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича референдум участкаси жойлашган объект маъмуриятига таклиф ва тавсиялар берилди.
Маълумот учун: 2, 4, 6, 8, 27, 30, 36, 287, 284, 237, 241, 212, 147, 145, 144 ва 88 референдум участкалари ўрганилди, 4 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари қайта зарядланмаган, 28 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланмаган ҳамда 3 та ёнғин ўчириш қалқони билан боғлиқ камчиликлар аниқланди.
Маълумот учун: Гулистон шаҳри бўйича: 2,4,6 ва 8-р/уда 4 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари қайта зарядланиб соз ҳолатга келтирилди, Ширин шаҳри бўйича: 27 ва 30-р/уда 4 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланди, Янгиер шаҳри бўйича: 36 ва 287-р/уда 4 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланди, Ховос тумани бўйича: 284-р/уда 1 та ёнғин ўчириш қалқони тўлиқ жиҳозланди, Сирдарё тумани бўйича: 237,241 ва 212-р/уда 12 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланди, Оқолтин тумани бўйича: 147,145,144-р/уда 6 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланди, Гулистон тумани бўйича: 88-р/уда 2 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланди ҳамда 1 та ёнғин ўчириш қалқони билан жиҳозланди.
Сирдарё вилояти ФВБ
Do'stlaringiz bilan baham: |