Ma’lumotlar formatlari standartlari, tashqi qurilmalar bilan ma’lumot almashish, interfeyslarni tashkil etilishi Reja


Download 328.91 Kb.
bet1/2
Sana26.03.2023
Hajmi328.91 Kb.
#1297017
  1   2
Bog'liq
Презентация61


Ma’lumotlar formatlari standartlari, tashqi qurilmalar bilan ma’lumot almashish, interfeyslarni tashkil etilishi
 
Reja:
 
1. Ma’lumotlar formatlari standartlari
2. Tashqi qurilmalar bilan ma’lumot almashish
3. Interfeyslarni tashkil etilishi
Маълумотлар форматлари стандартлари
Компютерларда ифодаланиши мумкин бўлган маълумотларнинг хилларини иккита турга ажратиш мумкин:
1. Рақамли маълумотлар, яъни сонлар билан ифодаланувчи маълумотлар.
2. Рақамли бўлмаган маълумотлар.
Компютерларда асосий маълумотлар турлари байтлар, сўзлар, иккиланган сўзлар ва квадрат сўзлардир
Ишорасиз маълумотлар
Расмда тўртта ишорасиз маълумотлар форматлари кўрсатилган.
Ишорали маълумотлар
Расмда ўзгармас нуқтали ишорали маълумотларнинг 4 ҳил формати кўрсатилган.
Бундай маълумотларни тақдим этиш ва амалларни бажариш қўшимча кодда амалга оширилади.
Сузувчи нуқтали сонлар маълумотлари
Формат учта майдонни ўз ичига олади: ишора, мантисса ва тартиб. Мантисса майдони нолдан фарқли рақам билан бошланади ва тартиб майдони 2 соннинг даражаларини ўз ичига олади. FPU томонидан қўллаб-қувватланади.
Сузувчи нуқта сонларининг формати халқаро стандарт IEEE 754 (Institute of Electrical and Electronics Engineers) билан белгиланади, бу сонларни тавсифлайди: - битта аниқлик (single precision), 32-бит; - иккиланган аниқлик (double precision), 64-бит; - кенгайтирилган аниқлик (double-extended precision), одатда 80-бит.
Иккилик- ўнлик маълумотлар
(BCD-Binary Coded Decimal)
Сатр туридаги маълумотлар
Сатр битлар, байтлар, сўзлар ёки қўш сўзларнинг узлуксиз кетма-кетлигидир (-расм). Бит сатри узунлиги 1 Гб гача, қолган сатрлар эса 1 байтдан 4 Гб гача бўлиши мумкин. АЛУ томонидан қўллаб-қувватланади.
Белгили маълумотлар
ASCII (American Standard Code for Information Interchange) ва UNICODE кодларидаги белгилар сатрлари ва улар устидаги арифметик амаллар (қўшиш, кўпайтириш) қўллаб-қувватланади. Уларнинг узунликлари мос холда 7 (8) ва 16 разрядли бўлиши мумкин. Қўллаб-қувватлаш АРМҚ томонидан тақдим этилади.
Ташқи қурилмалар билан маълумот алмашиш,
интерфейсларни ташкил этилиши
Компьютерлар асосий таркиби:
    • марказий процессор;
    • асосий хотира;
    • периферик қурилмалар (ПҚ):
      • ташқи хотира қурилмалари (ТХҚ);
      • киритиш-чиқариш қурилмалари (К/Ч).

      • Ахборотни периферик қурилмадан компьютерга ўтказиш киритиш операцияси, ахборотни компьютердан периферик қурилмага ўтказиш эса чиқариш операцияси деб аталади.

Интерфейс - бу компютер тизимининг компонентлари ўртасида ахборот алмашиш бўйича келишув. Ахборот алмашиш дастурий таъминот, компютер компонентлари, ташқи қурилмалар ва бошқа техник воситалар ўртасида ёки инсон ва компютер ўртасида амалга оширилиши мумкин.
К/Ч интерфейси 4 та функция билан тавсифланади:
    • буферлаш
    • манзилни декодлаш ёки қурилма танлаш
    • буйруқ манзили шифрини очиш
    • синхронлаш ва бошқариш

    • Умуман олганда, иккита қурилма ўртасида маълумотлар алмашинувини ташкил этиш ва амалга ошириш учун махсус воситалар керак бўлади:
    • махсус бошқарув сигналлари ва уларнинг кетма-кетлиги;
    • интерфейс қурилмалари;
    • алоқа линиялари;
    • алмашинувни амалга оширувчи дастурлари.

Ахборот алмашиш учун мўлжалланган шиналар, сигналлар, электрон схемалар, алгоритмлар ва дастурларнинг бутун мажмуаси интерфейс деб аталади.

Download 328.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling