Маълумотлар омбори ва уни бошкариш тизими хакида умумий тушунчалар Кенг маънода Маълумотлар омбори (МО)


Download 455.5 Kb.
bet3/26
Sana27.12.2022
Hajmi455.5 Kb.
#1068564
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
jbjb

Уникал майдон-бу кийматлари такролланмайдиган майдондир.
Мисол сифатида талабалар хакидаги маълумотларни сакловчи маълумотлар омборининг бир кисмини келтирамиз. 

Майдон номи

Майдон хусусияти

Майдон хажми


Талабанинг омбордаги урни

Хисоблагич майдони


4 байт

Талаба Ф.И.Ш.

Оддий матнли майдон

255 белги

Талабанинг тугилган жойи хакида

Оддий матнли майдон

255 белги

Талабанинг тугилган куни

Сана ва вакт майдони

8 байт

………………………….

………………………


Талабанинг курси

Кийматлар руйхатидан иборат булган майдон


Талабанинг расми

OLE-номи билан юритилувчи майдон.

1Г байт


Талаба хакида кушимча маълумотлар

МЕМО-катта улчамли матн майдони

65535 белги

Савол ва топшириклар 

    1. Маълумотлар омбори нима?

    2. Маълумотлар омборининг кандай турлари бор?

    3. Маълумотлар омборини бошкариш тизими (МОБТ) нима?

    4. МОБТ нинг кандай дастурларини биласиз?

    5. Жадвал тузилмасига эга МОларда устун ва сатрлар нима деб аталади?

    6. Майдонларнинг Хусусиятларини айтиб беринг.

МОБТда ишлаш технологияси асослари


Аввало маълумотлар омборини яратиш боскичларини аниклаб олайлик. Бунда куйдаги боскичларни ажратиб курсатиш мумкин:
1.Муаммонинг куйилиши.
Бу боскичда МОни яратиш учун вазифа шакллантирилади. Унда базанинг таркиби, нима учун ишлатилиши, яратиш максади батафсил баён этилади. Шунингдек, ушбу МОда кандай турдаги ишларни бажариш мулжалланаётганлиги (ташлаш, кушиш, маълумотларни узгартириш, хисоботни экранда чикариш ёки чоп этиш ва хакозо) санаб утилади.
2.Объектнинг тахлили.
Бу боскичда МО кандай объектлардан тузилиши мумкинлиги ва уларнинг хусусиятлари, яъни объект кандай параметрлар билан аникланиши куриб чикилади. Барча маълумотларни алохида ёзувлар ёки жадваллар куринишида жойлаштириш мумкин. Шундан сунг хар бир алохида ёзув бирлигининг тури (матнли, сонли ва хоказо) аникланади.
3. Модель синтези.
Бу боскичда юкоридаги тахлил асосида МО модели танланади (Реляцион, иерархик, тармокли). Хар бир моделнинг ютиклари, камчиликлари аникланиб, яратилаётган МОнинг 1-боскичда куйилган талабларга жавоб бериш-бермаслиги, куйилган масалани ечиш имкониятига эга булишлиги куриб чикилади. Модель танлангандан сунг унинг схемаси жадваллар ва тугунлар орасидаги богланишлар курсатилган холда чизиб чикилади.
4. Ахборотни тасвирлаш усуллари, дастурий ускуна.
Модель яратилгандан сунг дастурий махсулотга боглик холда ахборотни тасвирлаш усулини аниклаб олиш керак. Купчилик МОБТда маълумотларни икки хил куринишда саклаш мумкин:
-шакллардан фойдаланиб;
-шакллардан фойдаланмасдан;

Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling