Маълумотларни интеллектуал таҳлили масалалари тадқиқи


Маълумотларни интеллектуал таҳлилида синфлаштириш масалаларини ечиш усул ва алгоритмлари


Download 40.27 Kb.
bet2/5
Sana26.01.2023
Hajmi40.27 Kb.
#1124879
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маълумотларни интеллектуал таҳлили масалалари талқиқи

1.2. Маълумотларни интеллектуал таҳлилида синфлаштириш масалаларини ечиш усул ва алгоритмлари
Ушбу параграф маълумотларни интеллектуал таҳлилида синфлаштириш масаласини ҳал қилиш кбўйича мавжуд усул ва алгоритмлар таҳлилига бағишланган.
Юқорида таъкидланиб ўтилганидек, синфлаштириш масаласи номаълум ёки янги объектни олдиндан берилган синфларнинг қайси бирига тегишли эканлигини аниқлашдан иборат. Синфлаштириш масаласи, умуман олганда, тақдим этилаётган объект синфини аниқлаб берувчи бирор бир қонуният, яъни ҳал қилувчи қоида орқали ҳал қилинади.
Ҳал қилувчи қоида, одатда, барча объектлар тўплами учун эмас, балки ундан ажратию олинган ўқув танланмасига нисбатан қурилади. Бунга сабаб, биринчидан, барча объектларни тадқиқ қилишнинг амалий жиҳатдан имконияти йўқ, иккинчидан, барча объектлар ҳам янги ахборот ёки билим беравермайди, учинчидан, кўп ресуср (ҳисоблаш вақти ва бошқа ҳаражат) талаб қилади, синфлаштириш жараёни муракааблашади ва турғнлик даражаси камаяди.
Синфлаштириш масаласини ҳал қилиш учун таклиф этилаётган ҳал қилувчи қоида сифати ва ишончлилиги синфлаштириш длзим бўлган тимсолларни синфини тўғри аниқланганлиги ёки синфлаштиришдаги хатоликлар эҳтимолликлари орқали баҳоланади. Мазкур эҳтимоллик асосий тўпламдан танлаб олинган назорат танланмаси объектларига нисбатан аниқанади [23, 6-9-б.].
Ҳозирги кунда тимсолларни аниқлаш, яъни синфлаштириш масаласини ҳал қилиш бўйича бир қатор усул ва алгоритмлар мавжуд, лекин уларнинг ҳеч қайси бирини бир қийматли яхши деб бўлмайди. Чунки, маълум бир турдаги масалаларда яхши натижа берадиган ҳал қилувчи қоида, бошқа тур масалалари учун умуман қониқарсиз натижалар бериши мумкин. Бунга сабаб ҳал қилувчи қоида қўйилган масалага, синфлар ҳамда объектларнинг ўзаро жойлашувига ва шу каби кўплаб омилларга бевосита боғлиқ бўлади.
Синфлаштириш масалаларидаги ҳал қилувчи қоидаларни қуриш, одатда, икки хил ёндашув асосида олиб борилади: эвристик ва статистик.
Қуйида амалий масалаларни ҳал қилишда нисбатан кўп фойдаланиладиган эвристик ёндашувга асосланган ҳал қилувчи қоидалар ва уларни ишлаш тамойиллари ёритиб ўтилган.
Ҳал қилувчи қоидани қуришнинг эвристик усуллари
Фараз қилайлик, ўқув танланма объектлари қуйидаги кўринишида ифодаланган бўлсин [47, 59-67-б.; 10, 10-15-б.].


бу ерда – p – синф объекти, – ўқув танланмадаги синфлар сони, эса p – синфдаги объектлар сони, – N ўлчовли белгилар фазоси.
Қуйидагича белгилашни киритиб оламиз:

бу ерда – синфдаги ўрталаштирилган объект ( ).

Download 40.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling