Маълумотларни интеллектуал таҳлили масалалари тадқиқи


Download 40.27 Kb.
bet3/5
Sana26.01.2023
Hajmi40.27 Kb.
#1124879
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маълумотларни интеллектуал таҳлили масалалари талқиқи

Эталонлар усули
Мазкур усул орқали синфлаштиришни амалга ошириш учун биринчи навбатда ҳар бир синфни намоён қилувчи “вакил” объектлар танлаб олинади. Синфлаштириш учун тақдим этилган янги объектни берилган синфларнинг қайси бирига тегишли эканлигини аниқлаш учун ушбу объект билан синф “вакил” объеклари орасидаги яқинлик функцияси қиймати ҳисобланади. Яқинлик функциясига экстремум қиймат (масофа маъносида энг кичик қиймат ёки ўхшашлик маъносида энг катта қиймат) берувчи вакил қайси синфга тегишли бўлса, у ҳолда объект ҳам шу синфга тегишли деб олинади. Бундай аниқланган яқинлик функцияси ҳал қилувчи қоида, минфларнинг “вакили”лари эса эталон объектлари дейилади.
Юқоридалардан хулоса қилиб айталиган бўлсак, “Эталонлар” усулида тимсолларни таниб олиш, аниқроғи, синфлаштириш ёки ҳал қилучи қоида самарадорлик ва ишончлилик даражаси эталон объектларини тўғри танланганлигига кучли боғлиқ бўлади.
Умуман олганда, синф эталон объектлари синфдаги мавжуд объектларнинг биортаси билан ҳам устма-уст тушмаслиги, бошқача қилиб айтганда, абстракт объект бўлиши мумкин.
Кўпинча, амалий масалалар ҳал қилинаётганда, синф эталони сифатида унинг ўрталаштирилган объекти қаралади.
Синфлаштириш масаласини ечиш учун ҳал қилувчи қоида сифатида қуйидгича функцияни келтириш мумкин:
, (1.2)
бунда х – синфлаштириш учуч тақдим этилаётган объект.
Белгилар фазоси хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда келтириб ўтилган ҳал қилувчи қоида турлича, яъни, масалан, да қуйидаги кўринишда аниқланиши мумкин:
.
Келтириб ўтилган ҳал қилувчи қоидани ишлаш тамойили қуйидагича:


.
Эталонлар” усулини амалга ошириш алгоритми
1-қадам. Берилган қийматлар: синф эталони; синфлар сони; – янги объект.
2-қадам. Барча учун ҳисобланади.
3-қадам. k=1 деб оламиз.
4-қадам. деб ўзлаштирилади.
5-қадам. > шарт текширилади.
6-қадам. Агар k7- қадам. Агар = бўлса, у ҳолда объект учун синф аниқланмаган.
8-қадам. ёки объект учун синф аниқланмаган.
Гипотетик жиҳатдан ҳар бир синфни маркази эталон объектда бўлган шар кўринишида ифодалаб олиш мумкин бўлади. Одатда, объектларнинг ўзаро жойлашувига боғлиқ равишда синфларга мос келувчи шарларнинг ўлчамлари турлича бўлади.
Фараз қилайлик, синфга мос келувчи шар радиуси Rp бўлсин. У ҳолда Rp ни қуйидагича аниқлаб олиш мумкин:
(1.3)
Агар (1.2) кўринишдаги ҳаал қилувчи қоида синфлаштириш учун такдим этилган объекь синфини бир қийматли аниқлай олмаса, у ҳолда (1.3) дан фойдаланган ҳолда синфлаштиришни қуйидагича амалга ошириш мумкин.

Ёки

Бу усулнинг афзаллиги, анча содда ва ҳисоблашлар сони камлигидир (ҳисоблашлар сони 2r – 1 дан ошмайди.) Агар ҳар бир синф ичидаги объектларнинг геометрик ўрни шарсимон ёки эллипсоидсимон шаклда бўлса, у ҳолда эталонлар усули орқали объектларни синфлаштириш самарадорлиги ва ишончлилиги юқори бўлади.



Download 40.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling