Маълумотнома пқ-98-сонли қарор бўйича


Download 21,2 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi21,2 Kb.
#1634471
Bog'liq
Хабарнома - 2 28.07.2022


МАЪЛУМОТНОМА

  1. ПҚ-98-сонли қарор бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги
ПҚ-98-сонли қарорига асосан Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилган ҳудудига кириш йўлини қуриш (2 та кўприги билан) объектига 2022 йилда жами 5 000,0 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, маблағлар тўлиқ ўзлаштирилган.

  1. 2022 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 декабрдаги
ПФ-32-сонли Фармони хамда Вазирлар махкамасининг 2022 йил 20 июлдаги
94-сонли раёсат баёнига асосан Республика бюджети маблағлари ҳисобидан "Янги Узбекистон" массивларига олиб борувчи автомобиль йулларини қуриш-таъмирлаш бўйича Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани "Октош ота" МФЙ массивларига олиб борувчи автомобиль йўлларини куриш (2.7 км)нинг лойиҳа-қидирув ишлари учун “Манзилли дастур” тасдиқланган. Ҳозирда ушбу объектнинг лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилган.



  1. Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастурлари доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2021 йилдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”” дастурларини амалга ошириш бўйича” ПҚ-172-сонли қарорга асосан 2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда ички йўлларни таъмирлаш дастури доирасида Жиззах вилояти бўйича 2022 йил учун 72 786.0 млн.сўмга жами 389 та объектда, шу жумладан 230.0 км (шундан 145 км шағаллаштириш, 45 км йўл асфальтобетон ва 40 км цементобетон) узунликдаги ички йўллар, Шундан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 276 та объектда, шунингдек 146.8 км (шундан 91.5 км шағаллаштириш, 29.7 км йўл асфальтобетон ва 25.6 км цементобетон)ни жорий таъмирлаш режалаштирилган.
Қарорга асосан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”” дастурлари доирасида 276 та объектда қурилиш таъмирлаш ишлари бошланган ва 132.3 км ўзунлигидаги ички йўллар таъмирланган.

  1. 2022 йил Инвестиция дастури ижроси юзасидан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги
№ 54-сонли раёсати мажлисининг баёнига асосан Республика бюджети маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти Зомин туманидаги ички хўжалик йўлларида жами
38 108.8 млн.сўмлик 4 та йилдан-йилга ўтувчи ва 2 та янгидан бошланувчи объектларнинг “Манзилли дастур”и тасдиқланган.
Шунга кўра 2022 йилда ўтувчи объектларнинг 2 тасида 8 779,0 млн.сўмлик ишлар амалга оширилиб қурилиш таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилган, шунингдек қолган объектларда 8 163,0 млн.сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилган ва ишлар давом этмоқда.
Download 21,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling