Маълумотнома №


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/67
Sana07.03.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1247592
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   67
307-
модда.
Номоддий активларни амортизация қилиш харажатлари. 
Номоддий активларнинг қиймати номоддий активлардан фойдали тарзда 
фойдаланиш муддати мобайнидаги амортизация ажратмалари орқали харажатлар 
жумласига киритилади.
Номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш 
патентнинг, гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ва (ёки) интеллектуал мулк 
объектидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ёки қўлланилиши мумкин 
бўлган чет давлат қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш муддатларига доир бошқа 
чекловлардан келиб чиққан ҳолда ёхуд номоддий активлардан фойдали тарзда 
фойдаланишнинг тегишли шартномаларда шартлашилган муддатидан келиб чиққан 
ҳолда амалга оширилади.
Солиқ тўловчи томонидан амортизация ажратмалари уларнинг дастлабки 
қийматидан ва фойдали тарзда фойдаланиш муддатидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб 
қилинган нормалар бўйича ҳар ойда ҳисобланади.
Фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий 
активлар бўйича амортизация нормалари беш йиллик муддатга белгиланади.
Агар номоддий активларни олиш ёки ишлаб чиқариш харажатлари солиқ 
тўловчининг солиқ базасини ҳисоблаб чиқариш чоғида харажатлар жумласига 
киритилган бўлса, бу харажатлар амортизация қилиниши лозим бўлган номоддий 
активларнинг қийматига киритилмайди. 
 
307-
модда.
Номоддий активларни амортизация қилиш харажатлари. 
Солиқ тўловчининг товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки 
маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги ўн икки ойдан ортиқ вақт) 
мобайнида фойдаланиладиган интеллектуал фаолият натижалари ва бошқа интеллектуал 
мулк объектлари (уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар) солиқ солиш мақсадларида номоддий 
активлар деб эътироф этилади. 
Номоддий активлар жумласига, хусусан, башарти солиқ тўловчи ушбу активларга 
нисбатан мутлақ ҳуқуқларга эга бўлса, ушбу Кодекс 44-моддасининг биринчи қисмида 
кўрсатилган активлар киради. 
Номоддий активни тан олиш учун қуйидагилар зарур: 
солиқ тўловчига иқтисодий наф (даромад) олиб келиш имкониятининг 
мавжудлиги; 
номоддий активнинг ўзи мавжудлигини ва (ёки) солиқ тўловчида интеллектуал 
фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқ мавжуд эканлигини тасдиқловчи лозим 
даражада 
расмийлаштирилган 
ҳужжатларнинг 
(шу 
жумладан 
патентлар, 
гувоҳномаларнинг, бошқа муҳофаза ҳужжатларининг, патентдан, товар белгисидан 
ўзганинг фойдасига воз кечишга (уни олишга) доир шартноманинг) мавжудлиги. 
Номоддий активдан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш патентнинг, 
гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ва (ёки) интеллектуал мулк объектларидан 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ёки чет давлатнинг қўлланилиши мумкин 
бўлган қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш муддатларига доир бошқа чекловлардан 
келиб чиққан ҳолда ёхуд номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланишнинг 
тегишли шартномаларда шартлашилган муддатидан келиб чиққан ҳолда амалга 
оширилади. 
Номоддий активлар бўйича амортизация ҳар ойда солиқ тўловчи томонидан 
уларнинг бошланғич қийматидан ва бундай номоддий активдан фойдали тарзда 
фойдаланиш муддатидан, бироқ солиқ тўловчининг фаолияти муддатидан кўп бўлмаган 
муддатдан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нормалар бўйича ҳисобланади. 
Фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий 
активлар бўйича амортизация нормалари беш йиллик муддатга белгиланади. 
Ушбу моддада назарда тутилган исталган номоддий активдан фойдаланиш ва 
фойдаланиш ҳуқуқи учун солиқ тўловчи томонидан тўланадиган даврий (жорий) 
тўловлар ушбу Кодекс 305-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган шартларга 
риоя этилган тақдирда харажатлар деб эътироф этилади ва чегирмалар жумласига 
мутаносиб равишда фойдаланиш муддат давомида киритилади»; 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling