Маълумотнома №
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
10 фоизи
миқдорида. … (Янги тахрири) Ушбу модда мақсадларида товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан уч йил ўтган машиналар ва ускуналар (шу жумладан транспорт ускуналари) янги технологик ускуналар деб эътироф этилади. Амортизация қилинадиган актив у бўйича инвестициявий чегирма қўлланилган санадан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган, бепул берилган ва бошқача тарзда чиқиб кетган тақдирда, инвестициявий чегирманинг амал қилиши бундай активнинг чиқиб кетиши рўй берган ҳисобот (солиқ) даврида жамғарилган амортизация суммасидан уни чегириб ташлаш орқали бекор қилинади. Ушбу модда еттинчи қисмининг қоидалари амортизация қилинадиган активнинг фавқулодда вазиятлар (табиий офат, ёнғин, авария ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар) туфайли чиқиб кетиши ҳолларига нисбатан, шунингдек амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати унинг чиқиб кетиш санасига қадар ушбу Кодекснинг 306- моддасида белгиланган нормалар бўйича тўлиқ амортизация қилиниши мумкин бўлган ҳолларда татбиқ этилмайди. 309- модда. Амортизация қилинадиган активларни таъмирлаш харажатлари. Солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активларни таъмирлаш учун амалга оширилган харажатлар қайси ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврида солиқ солиш мақсадларида ҳақиқий чиқимлар миқдорида харажатлар жумласига киритилади. Агар ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги шартномада ижарага олувчининг амортизация қилинадиган активларга доир харажатларининг ўрнини ижарага берувчи томонидан қоплаш назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг қоидалари ижарага олувчининг мазкур харажатларига нисбатан ҳам қўлланилади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling