Маълумотнома №


модда. Йиғимларни тўлаш тартиби


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/67
Sana07.03.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1247592
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
модда.
Йиғимларни тўлаш тартиби. 
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 
кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт 
воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ундирилади. 
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь 
маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан 
эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар юборилганда 
йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин 
юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади. 
Агар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш 
корхоналари томонидан реализация қилиш бир нечта стационар савдо ва (ёки) умумий 
овқатланиш пунктлари орқали амалга оширилса, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш 
ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида стационар савдо ва (ёки) умумий 
овқатланиш пунктларининг сонига, шунингдек уларнинг ҳар бири жойлашган ҳудуд 
ўлчамларига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ундирилади. 
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатиб турилганда ёки 
тугатилганда йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб 
турилади. 
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан 
тўлов тарзида, жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. 
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар 
қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади
 


460
1
-
модда.
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун 
йиғим тўлаш тартиби. 
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь 
маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган 
пайтдан эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар 
юборилганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг йигирманчи 
санасидан кейин юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб 
чиқилади. 
Агар алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш, шу жумладан умумий 
овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилиш бир нечта стационар савдо ва 
(ёки) умумий овқатланиш пунктлари орқали амалга оширилса, алкоголь маҳсулотларини 
реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида стационар 
савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктларининг сонига ҳамда уларнинг ҳар бири 
жойлашган ҳудуд миқдорига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади. 
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатиб турилганда 
ёки тугатилганда йиғимни ҳисоблаш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб 
тўхтатиб турилади. 
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда 
олдиндан тўлов шаклида, жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. 
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган 
йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling