Маълумотнома №
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
5-
қисм [2022 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади] Ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш — ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 242- модда. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана. Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинган бошқа холларда товарлар етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойнинг сўнгги куни товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир. 242- модда. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана. Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, молиявий ва суғурта хизматлари , қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинган бошқа холларда товарлар етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойнинг сўнгги куни товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир. 243- модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма. Агар ушбу Кодекснинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади: ... 11) тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно). Ушбу банднинг мақсадида тиббий хизматлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради: тиббий ёрдамга ва санитария хизмати кўрсатишга доир хизматлар; ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар; стоматологик хизматлар, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар; ... 14) санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматларини. Ушбу банднинг мақсадида: ... б) жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари жумласига, хусусан, спорт иншоотларида, мактабларда, клубларда спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда жамоаларида соғломлаштириш йўналишидаги жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказишга оид хизматлар, умумжисмоний тайёргарлик хизматлари, спорт мусобақаларини ёки байрамларни, спорт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича хизматлар, шунингдек мазкур тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун спорт иншоотларини ижарага бериш киради Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling