Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


Download 0.85 Mb.
bet1/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева


Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32,2 фоизини ташкил этиб қишлоқ хўжалигининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мева-сабзавотчилик иқтисодиётимиз ривожига, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган муҳим тармоқлардан бири ҳисобланганлиги боис мамлакатимизда соҳани жаҳон талабларига мос, стратегик ёндашувлар асосида ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.
Агроиқтисодиётнинг ҳар қайси йўналиши, айниқса, мева-сабзавотчилик тармоғи капитал жамғаришнинг зарур шарт-шароитларисиз ривожланиши мумкин эмас. 
Биринчидан, мева-сабзавотчилик тармоғи мамлакатимиз агроиқтисодиётининг бошқа соҳалари билан боғлиқ ривожланади ва қолган тармоқлар ривожи учун ҳам истеъмолчи, ҳам хомашё етказиб берувчи-таъминотчи сифатида қулай ишлаб чиқариш шароитини яратиб беради.
Иккинчидан, тармоқнинг ривожланиш омилларини ҳисобга олинмаслик фақатгина тармоқ ривожланишига салбий таъсир кўрсатибгина қолмасдан, балки агроиқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам катта салбий таъсир кўрсатади. 
Учинчидан, жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ривожланаётган давлатнинг иқтисодий стратегияси - қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражаси билан бевосита боғлиқ.
Мамлакатимизда ноёб хусусиятларга эга мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштиришга имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон географик жиҳатдан барча ташқи бозорлардан (мева ва сабзавотлар экспорти учун) жуда узоқ ва ноқулай жойлашган. Бу албатта транспорт харажатлари доим юқори бўлади. Шу сабабли, арзон нархдаги маҳсулотларни экспорт қилишнинг маъноси йўқ – даромадли экспорт учун маржа етарли даражада бўлмаслиги мумкин. 
Яна бир асосий омиллардан, ишчи кучининг етарлилигидан ўринли фойдаланиш зарур. 
Мева-сабзавотчилик тармоғини барқарор ривожлантириш тўғридан-тўғри хорижий капитал иштирокидаги қўшма корхоналарни кўпайтириш, бунинг натижасида янги муқим ишчи ўринлари яратиш, замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, жаҳон савдо майдонларида жаҳон андозалар асосида ишлаб чиқариш имконини берадиган рақобатбардош маҳсулотларини, қайта ишлаш қувватларини янада ўстириш билан боғлиқ. 
Ҳозирги кунда аксарият етиштирилаётган маҳсулотларнинг сифати, тури ва стандарти рақобат шароитига тўлиқ жавоб бермайди. 
Бунда узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик учун давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритиш муҳим аҳамият касб этади. 
Бу каби муаммоларнинг ечими - маҳаллий экспортчилардан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш учун юқори кафолатлар беришга тайёр бўлган хорижий компаниялар билан мақбул шериклик моделини танлаш талаб этилади.
“Айни пайтда, мазкур масалага таҳлилий ёндашадиган бўлсак, экспортни ривожлантиришга билвосита ёки бевосита тўсиқ бўлиб турган бир қатор муаммоларни ҳал этиш лозимлиги аён бўлади, яъни:

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling