Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


Мева-сабзавот экспортини рағбатлантириш


Download 0.85 Mb.
bet2/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева

1. Мева-сабзавот экспортини рағбатлантириш. Бунинг учун, аввало, мавжуд муаммоларни (сақлаш, қайта ишлаш, логистика ва бошқалар) бартараф этиш керак. Ҳозирги вақтда деҳқон, фермерларнинг қўлида кўп миқдордаги маҳсулот қолиб кетмоқда, уни хорижий истеъмолчига етказиб бериш (сотиш) тизими тўлиқ шаклланмаган. Чет давлатлар билан ўзаро товар айирбошлашга оид келишувларга эришиш, уларнинг талабига жавоб берадиган мева-сабзавот экспортини рағбатлантириш, “яшил йўлак”ларни янада кенгайтириш, имтиёзли кредит ва преференциялар берилиши лозим. Пишиқчиликда нархи жуда арзон бўлиб кетадиган ва сақлаш имконияти катта сарф-харажат талаб қиладиган маҳсулотлар учун қайта ишлаш корхоналарини кўпайтириш, замонавий қайта жиҳозлаш, қайта ишланган маҳсулотни чет эллардаги савдо уйлари, консалтинг компаниялари орқали экспорт шартномалари тузилиши ва етказиб берилишига кўмаклашиш ҳам айни муддао. Бунинг учун мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан Хитой, Покистон, Россия, Қозоғистон, Туркия каби давлатларда давлат-хусусий шерикчилик асосида савдо уйларини очиш талаб этилади. Шунингдек, қайта ишлаш, сақлаш корхоналари ва фермерлар ўртасида шартномалар тузиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим.
2. Чет эллик харидорнинг талабига жавоб берадиган сабзавот уруғлари, дарахт кўчати етиштириш ва унинг сифатини кафолатловчи тизим яратиш. Токи фермернинг сермашаққат меҳнати ҳавога учиб кетмасин. Экспортбоп мева-сабзавотларни экиш ва парваришлаш бўйича ҳудудларга мос ҳолда олимлар ва агрономлар томонидан технологик карталарнинг ишлаб чиқилиши, сифатли уруғ билан таъминланишни йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ. Бу ўринда экспортбоп кўчат навлари ва уруғлар етказиб берувчи хўжаликларни ҳар бир туманда кўпайтириш ва уларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш (имтиёзли кредит, бино масаласи, инфратузилма шароити ва б.) даркор. Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар тўғрисидаги маълумот акс этувчи веб-сайт ва каналлар яратилиши ҳамда уни доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадга мувофиқ.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling