106
Фаолиятнинг
Таъсири
Юксак даражадаги
команда
Ишчи
гурух
и
Хакикий команда
Илк команда
Мехнат
жамоаси
Команда
самарадорлиги
учун
масъул
бўлади,
аммо,
бошқалар
билан
ўз
ҳаракатини
мувофиқлаштирмайди.
2. Илк команда: 1+1=2
Бу, жамоанинг командага айланишидаги биринчи босқичдир. Асосий
шартлар сифатида қуйидагилар намоён бўлади: аъзолар сони (6-12), аниқ
мақсад ва
вазифаларнинг мавжудлиги, уларга эришишда биргаликдаги
ёндошув.
Илк команда зарурат туфайли тузилади ёки
имконият юзасидан ташкил
топади, аммо бундай жамоада командага хос муносабатлар шаклланмайди,
ягона мақсадни ривожлантиришга урғу берилмайди. Бундай гуруҳ ўзини
команда деб атаса-да, фаолияти сустлиги билан ифодаланади.
3. Ҳақиқий команда – Гуруҳ аҳиллиги ҳисобига 1+1=2 эмас, 1+1=3 га
тенг бўлиши мумкин.
Гуруҳ
ривожланиши давомида, унинг аъзолари самимий, очиқ ва қатъий
бўлиб
борадилар, ўзаро ёрдам асосий мезонга айланади,
фаолият
самарадорлиги ошади. Ушбу гуруҳдаги ўзаро муносабат бошқа жамоа ва
ташкилот учун ўрнак бўлади.
6-расм. Команданинг ривожланиш босқичлари
4. Юксак даражада ташкил топган команда:1+1+1=9 га тенг.
107
Бу даражадаги команда атрофдагиларга кучли таъсир ўтказади.
Командадаги
ҳар
бир
шахсни
фаолиятини
самарадорлигида
ва
муваффақиятларга эришишида юксак даражада
ташкил топган команданинг
улуши мавжуддир. Бундай командага хос хусусиятлар:
- юксак ривожланган ўзаро ҳамжиҳатлик муносабатлари гуруҳда
масъулликнинг тақсимланиши ва ўзаро рол ротацияси, яъни алмашуви;
- юксак даражадаги куч-қувватга эга бўлиш. Шу гуруҳга хос қоида ва
нормалар;
- шерикларининг муваффақияти ва комилликка эришишида ғамхўрлик
кўрсатиш.
Қуйидаги жадвалда келтирилган босқичларга хос тавсифлар, гуруҳнинг
ички қонунларини акс эттиради ва команда ривожланган сари гуруҳ
аъзоларининг ўзига ишончи ошиб боради. Команда мустаҳкамланишининг
кўрсаткичи сифатида қуйидаги ҳолат ўринлидир: босқичдан-босқичга ўтиш
команда самарадорлигининг ўсиши билан боғлиқ.
Команда ривожланишининг яна бир бошқа талқини қуйидагича
ифодаланади:
Do'stlaringiz bilan baham: