Мамлакатимизда амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотлар жараёнида инсоният цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, бой меросини чуқур ўрганиш


Download 41.12 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi41.12 Kb.
#1623305
  1   2
Bog'liq
2-Ибн Сино илмий меросининг инсон цивилизацияси ривожида тутган ўрни.


 Мамлакатимизда амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотлар жараёнида инсоният цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, бой меросини чуқур ўрганиш, улардан халқимизни баҳраманд этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўрта асрларда яшаб ўтган, илм-фаннинг барча йўналишлари, хусусан, табобат назарияси ва амалиёти ривожига юксак улуш қўшган Абу Али ибн Сино ана шундай аждодларимиздан биридир. Бу йил унинг таваллудига 1035 йил тўлади. Шу муносабат билан алломанинг илмий ва ижодий меросини кенг тадқиқ қилиш, асарларидан халқимизни янада кенгроқ баҳраманд этиш юзасидан амалга оширилаётган илмий ва амалий лойиҳалар кўлами кенгаймоқда.

Тошкент давлат Шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги шарқ қўлёзмалари маркази директорининг ўринбосари, тарих фанлари доктори Сурайё Каримова билан ЎзА мухбирининг суҳбати Ибн Сино меросининг инсоният тараққиётидаги ўрни, уни тадқиқ этиш юзасидан олиб борилаётган изланишлар ҳақида бўлди.

– Буюк аждодимизнинг бебаҳо мероси ўз қимматини йўқотмай, инсоният камолоти ва жамият ривожига хизмат қилмоқда. Шу боис бутун дунё олимлари аллома меросининг янги қирраларини кашф этишга, ундан илм-фаннинг турли йўналишлари, жумладан, тиббиёт амалиётини тараққий эттириш йўлида фойдаланишга интилади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциядаги маърузасида Шарқ оламида яшаб ижод этган аллома ва мутафаккирлар, жумладан, Ибн Синонинг илмий мероси чуқур таҳлил қилиниб, замонавий цивилизация ривожидаги ўрнига муносиб баҳо берилди.

Дарҳақиқат, Ибн Сино ўз даврида илм-фаннинг деярли барча соҳасида чуқур из қолдирган қомусий олимдир. Унинг фалсафа, мантиқ, тиббиёт, кимё, физика, астрономия, математика, мусиқа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга бағишланган 450 дан ортиқ асар яратгани ҳақида маълумотлар бор. Бизгача уларнинг 242 таси етиб келган. Хусусан, марказимиз фондида алломанинг элликта асари қўлёзмаси сақланади. Улар орасида бебаҳо “Тиб қонунлари” асари нусхаси, Ибн Синонинг Беруний билан Аристотелнинг “Коинот ҳақида китоб” асарига тааллуқли ёзишмалари ва бошқа бир неча тиббий рисолалар бор.


Download 41.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling