Мамлакатимизда амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотлар жараёнида инсоният цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, бой меросини чуқур ўрганиш
– Ибн Сино шуғулланган илмлар доираси нечоғли кенг, тадқиқот даражаси чуқур бўлмасин, алломанинг номи аввало буюк табиб сифатида тилга олинади. Бунинг боиси нимада?
Download 41.12 Kb.
|
1 2
Bog'liq2-Ибн Сино илмий меросининг инсон цивилизацияси ривожида тутган ўрни.
– Ибн Сино шуғулланган илмлар доираси нечоғли кенг, тадқиқот даражаси чуқур бўлмасин, алломанинг номи аввало буюк табиб сифатида тилга олинади. Бунинг боиси нимада?
– Табобат инсон кашф этган билимларнинг энг қадимийси ҳисобланади. Қадим замонлардаёқ одамлар хасталикларнинг олдини олиш ва даволаш, соғлом ва узоқ умр кўриш сирларини англашга интилган. Ибн Сино яшаган давргача ҳам бу соҳада катта ютуқларга эришилган, яъни тиббиёт ҳунар даражасидан илм даражасига кўтарилган. Ўша даврга келиб антик дунё олимларининг асарлари, Гундишопур тиббий мактаби ва мусулмон табибларининг илмлари жамланган “Байт ал-ҳикма”, Хоразм Маъмун академияси каби катта илмий марказлар шаклланган, муайян илмий салоҳият юзага келган. Марказий Осиё ҳудудида қадимдан шаклланган амалий тиббий билимлар ҳам унинг илмий фаолияти учун муҳим пойдевор вазифасини ўтаган. Ибн Сино ана шундай муҳитда камолга етди ва табиатан тиришқоқлиги, фавқулодда қобилияти туфайли болалигидаёқ ушбу илмларнинг барчасини мукаммал эгаллашга муваффақ бўлган. Илмий изланишларини 16 ёшида бошлаган аллома қаламига мансуб китобларнинг элликдан ортиғи айнан табобат соҳасига тааллуқли. Ушбу асарларнинг ҳар бири бир олам. Бироқ алломанинг шоҳ асари сифатида эътироф этиладиган "Тиб қонунлари" бутун дунё тиббиётида туб бурилиш ясаган. "Тиб қонунлари" ҳақида гап борар экан, кўпчиликни унинг қачон ёзилгани қизиқтириши табиий. Муаллифнинг ўзи бу ҳақда бирор маълумот қолдирмаган. Аммо олим билан 25 йил ҳамкорликда ишлаган шогирди ва дўсти Абу Убайд Жузжонийнинг гувоҳлик беришича, Ибн Сино "Тиб қонунлари"нинг биринчи китобини 1012 йилда ёзишга киришган. Албатта, бундай катта қомусий асарни ёзишга олим олдиндан тайёргарлик кўрган, йиллар мобайнида материал йиғиб юрган. Шу тахлит асар 1012-1024 йиллар мобайнида ёзилган. Китобнинг хаттотлар томонидан кўчирилган нусхалари тезлик билан тарқалади ва кўплаб тиббий асарларни сиқиб чиқара бошлайди. Чунки бу асар ўз давридаги табобат фанининг муфассал қомуси бўлиб, унда касалликлар ва инсон саломатлиги билан боғлиқ барча масалалар мантиқий тартибда тўлиқ баён этилган. Китоб Шарқ мамлакатларида шу қадар юксак шуҳрат қозонадики, табобат илмини усиз тасаввур қилиб бўлмасди. Ўнлаб йирик олимлар ва табиблар китобга шарҳ ёзган, баъзилар уни қисқартириб, "Қонунча" номи остида кичик қўлланмалар тузган. Тарихдан маълумки, XII асрдан бошлаб Европада Шарқ фани, адабиёти ва маданиятига қизиқиш кучаяди. "Тиб қонунлари" лотин тилига таржима қилиниб, тиббиёт амалиётига жорий этилади. XV асрда китоб босиш ихтиро қилингач, ушбу манба дастлабки нашрлар қаторида чоп этилади ва Европанинг етакчи университетларида қарийб 500 йил давомида тиббиёт илми айнан шу асар асосида ўқитиб келинган. Ибн Сино меросининг бу қадар кенг оммалашишининг моҳияти шундан иборатки, у ўзидан олдин ўтган барча олимларнинг илмий фактлари ва мулоҳазаларини изчиллик билан бир тизимга солган ва бу меросни ўзининг пухта кузатишлари, амалиётда қозонган ютуқлари билан бойитган. Улуғ ҳаким тиб назарияси, хусусан, анатомиянинг мукаммал билимдонидир. Унинг баъзи касалликларга ташхис қўйиш усуллари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Масалан, аъзога уриш орқали ташхис қўйиш усули бугунги кунда фанда перкуссия дейилади. Табобат тарихида биринчи бўлиб Ибн Сино вабо билан ўлатни фарқлаган, юқумли касалликларга чалинган беморларни бошқалардан ажратиш ғоясини илгари сурган. Жарроҳлик соҳасини ривожлантиришда ҳам Ибн Синонинг улкан хизматлари бор. Елка суягининг чиқишини оддий босиш билан даволаш усули ҳозиргача "Авиценна усули" деб аталади. Аллома умуртқанинг қийшайишини ўзи ихтиро этган ёғоч мослама ёрдамида тузатган. Бу усулни XV асрда француз табиби Кало қайта кашф этган. Суякни гипслаш усули ҳам Ибн Сино томонидан кенг қўлланган, лекин у кейинчалик унутилиб, европалик табиблар томонидан 1852 йилда амалиётга янги ихтиро сифатида қайтарилган. Бир сўз билан айтганда, Ибн Сино инсоннинг энг бебаҳо бойлиги бўлган саломатликни асраш учун қатъий курашган қомусий олим, ҳақиқий фидойилардан бири эди. – Алломанинг барча асарлари, жумладан, "Тиб қонунлари" халқимизнинг маънавий мулкига айланган. Шарқ қўлёзмалари марказида ушбу манба тадқиқоти ва нашр ишларига оид, умуман, Ибн Сино ижодига мансуб асарларни оммага етказиш борасидаги изланишлар ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз. – Ибн Синонинг кўплаб асарлари муайян соҳалар учун қомусий манба ҳисобланади. Шунинг учун ҳам алломанинг асарлари қадимдан ҳар бир хонадонда сақланган. Уларни илмий жиҳатдан ўрганиш бугунги кунда илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишини ташкил этади. Шарқ қўлёзмалари марказимизда бу борада ўзига хос мактаб шаклланган. Ўтган давр мобайнида халқимиз Ибн Сино меросини, хусусан, "Тиб қонунлари" асарини ўқиш-ўрганиш имкониятига эга бўлди. Ўтган асрнинг эллигинчи йилларидан бугунги кунгача "Тиб қонунлари" китоби мукаммал ҳолда ўзбек ва рус тилларида икки марта нашр этилди. Бундан ташқари, асар асосида тайёрланган кўплаб рисола ва қўлланмалар ўқувчиларга тақдим этилди. Истиқлол шарофати билан миллий маънавий меросимизни ўрганиш янги босқичга чиқди. Хусусан, Ибн Сино ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама тадқиқ этиш, улкан илмий-маънавий меросини асл ҳолича ўрганиш ва жаҳонга кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олимларимизнинг ана шу йўналишдаги изчил изланишлари натижасида "Тиб қонунлари" ўзбек тилида учинчи марта мукаммал ҳолда қайта нашр этишга тайёрланди. "Тиб қонунлари" беш китобдан иборат бўлиб, 2013-2014 йилларда асарнинг биринчи ва иккинчи жилди босмадан чиқди. Янги нашрларни тайёрлашда изоҳ ва кўрсаткичлар қайта тўлдирилди. Аввалги нашрларда ўзбекча берилмаган баъзи дори номлари аниқланди. Бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ибн Сино мероси битмас-туганмас хазинадир. Унга мурожаат этган сари оламни ва одамни янада чуқурроқ идрок этамиз. Инсонга ато этилган бемисл ақл-шижоат, куч-қудрат, яратувчилик салоҳиятининг янги-янги қирралари намоён бўлаверади. Бундай кашфиётлар инсониятни комиллик сари етаклайди, ҳаёт давомийлиги ва келажак авлодлар камолотига хизмат қилади. Download 41.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling