Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг 60-70 дан ҳам кўпроғи ишлаб чиқариш корхоналари истеъмоли учун сарфланади


Электр токининг одам танасига таъсири ва ундан шикастланишдан ҳимоя йўллари


Download 1.08 Mb.
bet8/9
Sana26.01.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1124063
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Бах. т. КХК

Электр токининг одам танасига таъсири ва ундан шикастланишдан ҳимоя йўллари.

Электр ускуналарнинг созлиги ёки уларни ишлатиш қоида талабларига амал қилмаслик одамнинг шикастланишига олиб келади. Электр токи одам ва биологик хилда таъсир этиши мумкин. Натижада одамнинг нафас олишида, юрак фаолиятида, моддалар алмашувида, қон таркибида ва бошқа аъзоларида ўзгариш бўлиши мумкин.


Электрдан шикастланиш электр қийматига, терининг металланишига, электр белгиларига, электроофталмияга, механик таъсирга фарқланади. Электрдан куйиш тўрт даражада фарқланади, яъни термик қизариши, пуфакчалар ҳосил бўлиши, тери юзасининг мўртлашиши, тери тўқимасининг тўлиқ куйиб кетиши номоён бўлади.









Шунингдек одамни ток уриши ҳолати ҳам тўрт даражада баҳоланади:


I-даражада, одам хушини йўқотади, лекин нафас олиши сақланиб, юрак ишлаб туради.
II-даражада, мускуллар қисқаради, хушини йўқотади, лекин нафас олиш сақланиб, юрак ишлаб туради.
III-даражада, нафас олиши, юрак фаолияти бузилади, хушини йўқотади.
IV-даражада, ток уриш билан қон айланиши ва нафас олиш тўхтаб, клиник ўлим юз беради.
Электрдан шикастланиш ходисалари кўпроқ 1000 В гача электр қурилмаларни ишлатишда, ток уриши эса 1000 В дан юқори кучланишда ишлайдиган электр қурилмалари ток ўтказувчи қисмларга одам танаси бирор жойи тегиши натижасида содир бўлади.
Электр токи организмга – танага таъсири шикастланишга олиб келиши кўп хусусиятли бўлиши қуйидаги омилларга боғлиқ:
- токнинг тури, миқдорига, частотасига
- таъсир қилиш вақти, йўлига
- кучланишдаги қисмларни улаш жойига, юзасига ва кучланиш миқдорига
- ташқи муҳит шароитига ва инсон танаси қобилиятига
- ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ва бошқа факторларга.
Ўзгарувчан ток ўзгармас токка нисбатан хавфлироқ, хавфсиз ўзгарувчан ток кучи миқдори 10 мА, ўзгармас ток учун 50 мА қабул қилинган. Таъсир этадиган вақт эса 0,01 – 0,03 секундни ташкил этади. Вақт ортиб бориши билан (0,2 – 1 с) юрак фаолияти ўзгаради.
Одамнинг танаси тери қатлами қуруқ ва тоза, шикастланмаган солиштирма қаршилиги 105 - 108 Ом см ни ташкил этади, диэлектрик ҳисобланади. Тана териси қатлами қаршилиги 300-500 Ом бўлиб, тананинг қаршилиги эса 3 дан 100 кОм гача ва ундан юқори миқдорни ташкил қилади. Ток ўтиши вақтнинг ошиши терининг қуриши ҳисобига баданнинг қаршилиги бир неча марта камаяди. Тана қаршилигининг миқдори бир неча марта камаяди. Тана қаршилиги ўртача 1000 Ом деб қабул қилинган.











Токнинг ўтиш ва шикастланиш, қаршилик кўрсатиш одамнинг ёшига, соғлигига ва жинсига боғлиқ, электр токининг инсон танасига таъсири турли миқдорларга жуда боғлиқ бўлади.


Электр токидан шикастланиш кўпроқ одамнинг электр шахобчалари ва электр қурилмаларига қандай боғланганлиги билан баҳоланади.
Ишлаб чиқариш бинолари, хоналар электр хавфсизлиги жихатидан уч турга бўлинади.
1. Юқори хавфли бино хоналар. Уларда ток ўтказадиган чанг 75 % дан юқори намлик, ток ўтказадиган поллар, юқори харорат (350С) билан бир вақтда одамнинг ерга уланган симга, технологик аппарат қурилма, ускуналарга тегиб кетиш ёки боғланиш хавфи бўлган шароитли хона, бинолар таълуқлидир.
2. Махсус хавфли бино-хоналар юқори намлик (100 %) кимёвий актив ёки органик муҳит борлиги, шунингдек юқори хавфли биноларга хос икки ва ундан кўпроқ бирликларнинг мавжудлиги.
3. Хавфсиз хона-бинолар юқори ёки махсус хавфли муҳит яратувчи шароитнинг йўқлиги билан ифодаланади.










Х У Л О С А


Ушбу битирув малакавий ишида Бахмал туманидаги касб-ҳунар коллежи кўриб чиқилди. Асосий бажарилган ҳисоблашлар коллежнинг жойлашуви, ўрнатилган қувватлари орқали амалга оширилди. Нимстанция учун трансформатор танланди. Дастлабки юкламалар маркази ҳисоблаб топилди ва трансформатор ўрни белгиланди. Ташқи электр таъминоти тизими схемаси танланди. Биноларга трансформатордан кабеллар танланди ва транссициялардан ўтказилди. Сўнгра қисқа туташув токлари ҳисобланди ва шунга асосланиб электр ҳимоя жиҳозлари танланди. Меҳнат ва атроф муҳитни мухофазалаш бўйича электр энергиянинг, токнинг инсон организмига таъсири ўрганилди ва унинг баёни берилди. Ёнғинга оид маълумотлар билан танишилди ва улар ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилди.














Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling