Норин туман 22-мактабининг Бология фани укитувчиси Каримов Ойбекнинг «Одамнинг нафас олиш тизими» мавзуси учун яратилган слайди Respiratory Intro - нафас олиш жараёни нафас олиш ва энергия ҳосил қилишни ўз ичига олади
- нафас олиш бу кислород ютиб ва карбонат ангидрид гази чиқариш жараёнидир
- кислород энергияни чиқариш учун овқатни ҳужайраларда ўзлаштирилишига қараб сарф бўлади ҳамда карбонат ангидрид гази ҳосил бўлишига имкон яратади
- нафас олиш тизими турли органлардан тузилган
- нафас олиш тизими органлари
- Газ алмашинуви бурун бўшлиғи орқали амалга ошади. Ҳаво бурнимизга кирганида, у бурун бўшлиғида жойлашган тукчалар билан фильтрланади ва шилимшиқ модда билан намланади.
- Машқ
- 3- 4 дақиқа давомида бурун ва оғиз орқали нафас олинг ва қуйидаги саволларга “Ҳа” ёки “Йўқ” жавобларини бериб, фарқларини текширинг.
- Бурун орқали Оғиз орқали
- нафас олиш нафас олиш
- Томоғингиз қуришини ҳис қиласизми? ___________ ____________
- Тезроқ нафас ола бошлайсизми? ___________ ____________
- Йўталасизми? ___________ ____________
- Тез толиқиб қоласизми? ___________ ____________
- бўғиз (томоқнинг кенгайган қисми) бурун орқали киргандан кейин ҳавони тўплайди.
- бу оғиз бўшлиғи кенгайган қисми жойлашган жойнинг ўзидир.
- ҳаво бўғиз орқали Трахеяга тушади.
- Трахея – катта одамда тахминан 12 см узунликдаги ва 2.5 см диаметрдаги найча.
- трахея найчадан бронх деб аталувчи Y симон тузилмани ҳосил қилади.
- бу найчалар ўз навбатида бўлиниб, майда найчалар – бронхиолаларни ҳосил қиладилар.
- одам организмида кўкракнинг ҳар бир тарафида жойлашган икки ўпка мавжуд.
- ҳар бир бронх ўпкага киради
- ва бронхиолаларга бўлинади.
- бронхиолалар альвеолалар билан тугайди.
- альвеолалар нафас олганимизда ҳаво билан тўладиган кичик ҳаво қопчаларидир.
- альвеолалар капилляр деб аталувчи кўпгина майда қон томирлари билан ўралган.
- альвеола ва капилляр деворлари шунчалик ингичкаки, ҳаво кислороди ушбу альвеолалардан қон томирларига киради ва карбонат ангидрид гази томирларидан чиқиб альвеолаларга ўтади.
- Диафрагма нафас олишда муҳим омил ҳисобланади.
- Нафас олиш ёки чиқариш жараёни диафрагманинг гумбазсимон кўтарилиш ва тушиши ёрдамида амалга оширилади.
- Нафас олиш жараёни Нафас чиқариш жараёни
- =>Диафрагманинг қисқарувчи => Диафрагманинг бўшашувчи мушаклари. мушаклари.
- =>Диафрагма қисқаради. =>Диафрагма бўшашади. =>Ҳаво ўпкага тушади. => Ҳаво ўпкадан чиқади.
- Топшириқ: нафас олиш давомида диафрагманинг ҳаракатланиши
- бутилканинг пастки қисмини кесинг ва шу еридан катта ҳаво шарини мустаҳкамланг.
- пробкани олинг (у тешикни ёпишига амин бўлинг) ва ундан (юқоридан пастга) тешик очинг.
- пробкага ингичка найча ўрнатинг ва найчанинг пастки қисмида ҳаво шарини ўрнатинг.
- У герметиклигига амин бўлинг.
Қизиқарли маълумотлар - Организм бир дақиқада тахминан 10 литр ҳаво нафас олади ва чиқаради.
- Ўпканинг ўнг томони чап томонидан бир оз каттароқ.
- Энг узун «аксириш тезлиги» 165 км / соат.
- Ўпканинг майдони тахминан теннис кортининг катталигига тенг.
- Ўпкадаги капиллярлар бир учидан бошқа учигача 1600 километрни ташкил қилади.
- Биз кунига нафас олиш орқали ярим литр сувни йўқотамиз. Уни шишага қараб нафас олганда пар кўринишида кўриш мумкин.
- Одам тинч ҳолатда, одатда, дақиқасига 12 ва 15 марта нафас олади.
- Нафас олиш болалар ва аёлларда эркакларга нисбатан тезроқ бўлади.
- Эътиборингиз
- учун рахмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |