Тажриба учун яратилган мавхум қайнаш қатламли қуритиш апарати


Download 47.5 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi47.5 Kb.
#1538763
Bog'liq
тажриба№1


1 – тажриба учун.
Хисобот.


Мавҳум қайнаш қатлами қуритгични қуйидагича ҳосил қилинади. Ихтиёрий шаклдаги вертикал идиш (масалан, цилиндр) тубига сим тўр ўрнатилиб, унинг юзасига муайян қалинликда сочилувчан донадор қаттиқ материал заррачалари тўкилади. Шундан сўнг аппарат тубидан юқорига, тўр орқали ҳаво (ёки суюқлик) оқими юборилади. Бизнинг ўрик ва шафтолининг қайта ишлашдан хосил бўлган иккиламчи хом ашёни қуритиш учун лабаратория шароитида қуритиш қурилмаридан танлаб олинган мавҳум қайнаш қатламли қуритиш қурилмаси қуйидаги шакилда бўлиб,

7



Тажриба учун яратилган мавхум қайнаш қатламли қуритиш апарати.



  1. Электир линияси.

  2. Иссиқ хавони автоматик бошқариш қурилмаси.

  3. Қиздиргич.

  4. 0.4мм ли зангламас метал тўр.

  5. Қуритиш камераси.

  6. Нам махсулотни тушиш жойи.

  7. Қуриган махсулотни чиқиш қувури.

  8. Қуритиш камерасининг хароратини ўлчаш датчтги.



Тажриба учун яратилган мавхум қайнаш қатламли қуритиш апаратига электр қиздиргичдаги иссиқ хавони вентелятор орқали қуритиш камерасига домимий юборилиб турилади. Камерадаги хароратни 70 – 65 С оралиғида хароратни автоматик назорат қилиш қурилмаси назорат қилади ва қуритиш учун нам материал қуритгичнинг юқори қисмидан туширилади. Қуритиш қурилмасининг остги қисмига 0.4мм ли пулат нерж материалли тўр ўрнатилан ва хаво оқимини тезлигини ошириш учун иситиш қувири орқали юқори босимли компрессорнинг хаво линясини уладик. Биз бу тажтибадан нам махсулотни 70С хароратли хаво оқимида мавҳум қайнаш холатига келтиришимиз зарур.
Биз бир қисм маҳсулотни маҳсулот қуритиш камерасига унинг юқори қисмидан туширилди ва унга қиздиргични ёқиб қизиган иссиқ хавони айланиш тезлиги 2500 аб/мин булган вентилятор орқали диаметри 50 мм ли қувур орқали юборишни бошладик. Орадан 10 дақиқа ўтгач қуритиш камерасидаги хавонинг харорати 70С га етди ва хавони автоматик бошқарувчи қурилма қиздиргичнинг қиздириш симларини ўчиради токи қуритиш камерасидаги хаво хароратини 65С га етгунча. Қуритиш камерасидаги хаво харорати 65С дан тушганидан сўнг хаво хароратини автоматик бошқариш қурилмаси қиздиргичнинг қиздириш симларини қайта улаб харорат ни 70С гача етказади.
Махсулотни қуритиш камерасига туширилган нам шафтолининг иккиламчи махсулоти дастлаб хаво оқимининг тезлиги паст булганда метал тўр устидаги махсулот қатлами қўзғалмас бўлиб тураверди. Мавхум қайнаш катламли қуритиш қурилмасида ҳавонинг тезлиги маълум бир қийматга эга бўлганида қатламдаги материалнинг оғирлиги иссиқ ҳаво оқимининг гидродинамик босимига тенг бўлиб, гидродинамик мувозанат юзага келиб, заррачалар бирбирига нисбатан турли йўналишлар бўйича силжий бошлаши керак эди.
Бу тажрибада махсулотнинг қовушқоқлиги юқори бўлганлиги сабабли қиздиргич вентеляторидан келаётган хаво оқимининг тезлиги камлик қилиб махсулотни мавхум қайнаш холатига келтира олмади.
Биз бу тажрибани ўтказиб шундай хулосага келдик, махсулотни мавхум холатига келтириш учун иссиқ ҳаво оқимининг тезлигини ўзи етарли булмади. Бу қуритгичнинг қуритиш камерасидаги шафтоли ёки ўрик иккиламчи махсулотини мавхум қайнаш қатлами холида қуритиш учун қуритиш камерасига кираётган хаво оқими тезлигини янада ошириш зарурлиги маълум бўлди.
Download 47.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling