Маҳмудов Асрорхон


ҲАРРА ВОҚЕАСИ ВА МАДИНАНИ МУБОҲ САНАШ


Download 85.49 Kb.
bet11/16
Sana13.12.2022
Hajmi85.49 Kb.
#1000117
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ислрм тарихи

ҲАРРА ВОҚЕАСИ ВА МАДИНАНИ МУБОҲ САНАШ
(ҳижрий 63 йил зулҳижжа; милодий 683 йил август)
Карбалонинг хабари Мадинага етиб борди. Шунда
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Язидни халифа
эмас деб эълон қилди ва одамлардан ўзига байъат
қилишларини сўради. Мадина аҳли у кишига байъат
қилди.
Шундан кейин Язид Ҳижозга бошқа волий тайинлади.
Мадинада Язид ҳақида гап кўпайди. Язид уларга Нуъмон
ибн Баширни юбориб, огоҳлантирди, итоатга чақирди.
Улар бундан бош тортиб, Язидни ишдан бўшатганларини
эълон қилдилар ва Абдуллоҳ ибн Ҳанзалага байъат
қилишди. Улар Язид тайинлаган янги волий Усмон ибн
Муҳаммад ибн Абу Суфёнга қарши чиқишди. Бану,
Умайяни Марвон ибн Ҳакамнинг ҳовлисида қамал
қилишди.
Язидга бу
ҳақда хабар етиб келгач, Муслим ибн Уқба раҳбарлигида
Мадинага лашкар юборди. У ўз лашкари билан Мадина
шаҳрининг шарқий тарафидаги Ҳарра — қора тошлар
минтақасига келиб, Мадина аҳлига уч кун муҳлат берди.
Сўнг Мадинага кириб бориб, у ернинг муқаддаслигини,
ҳарамлигини ўзларича бекор қилишди. Юзлаб
саҳобаларни, уларнинг фарзандларини қатл қилишди. Бу
машъум ҳодиса ҳижрий 63 йил зулҳижжа ойининг
охирларида юз берди.
Сўнг Муслим ибн Уқбанинг лашкари Макка сари йўл
олди. Йўлда Муслим ибн Уқба вафот этди. Унинг ўрнига
Язид Ҳусайн ибн Нумайрни тайинлади.
Макка ва Ҳижознинг барча аҳли Абдуллоҳ ибн Зубайрга
байъат қилишган эди. У киши ўз одамлари билан
шомликларга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Яқинларидан
кўпчилик ҳалок бўлди. Язиднинг одамлари Маккаи
мукаррамани қамал қилишди. Ҳижрий 64 йил рабиъул
аввал ойида Байтуллоҳни манжаниқ билан тошга тутишди
ва ўт қўйишди.
Макканинг қамали давом этиб турган пайтда, 14 рабиъул
аввалда Язиднинг ўлгани ҳақида хабар келди.
Умавийларнинг лашкарбошиси Ҳусайн ибн Нумайр
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуга байъат қилди. У
кишини Шомга бориб раҳбарлик қилишга чорлади. Лекин
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу бу таклифни қабул
қилмади. Умавийларнинг қўшини Шомга қайтиб кетди.

Download 85.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling