Маҳмудов Фазлиддин Бахриддин ўғли


Download 404.5 Kb.
bet1/15
Sana28.01.2023
Hajmi404.5 Kb.
#1137179
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat korxonalarida mehnatga haq tolash tizimini isloh qilish jonalishlari (1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН
МУҲАНДИСЛИК-ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
КАСБ ТАЪЛИМИ ФАКУЛЬТЕТИ


3-КТИ-13 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
МУХРИДДИНОВ КОТИБЖОН КОМИЛЖОН ЎҒЛИНИНГ
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ”


МАВЗУСИДАГИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ


Илмий раҳбар: М.Хўжахонов


Наманган 2017
Мундарижа

Кириш










1-боб. Саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ташкил этилиши ва хусусиятлари










1.1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг моҳияти ва аҳамияти




1.2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва тизимлари




1.3. Меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар










2-боб. Саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари










2.1. Корхона фаолияти турли йўналишларида ва соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ташкил этилиши хусусиятлари




2.2. Меҳнатга ҳақ тўлашда меҳнатнинг миқдор ва сифатини таъминловчи механизм яратилиши ва қўлланилиши




2.3. Меҳнатни рағбатлантиришнинг замонавий усуллари










3-боб. Мавзуни ўқитиш методикаси










3.1. Маъруза машғулоти методикаси




3.2. Амалий машғулот методикаси










Хулоса










Фойдаланилган адабиётлар рўйхати




Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Жаҳон иқтисодий ҳаётида рўй бераётган глобал силжишлар меҳнатни ташкил қилиш, меҳнат шароитлари ва унга муносиб ҳақ тўлаш соҳасида ўз аксини топиб келмоқда.
Меҳнат қилиш, дам олиш, ҳар йилги ҳақи тўланадиган таътилга чиқиш, ишсиз бўлиб қолган тақдирда ижтимоий муҳофазага бўлган конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бозор муносабатларининг асосий тамойили сифатида ҳозирги кунда долзарб вазифа саналади. Инсоннинг ҳаёт таъминоти учун зарур бўлган иш ҳақи, пенсиялар ва нафақаларнинг кафолатланган энг кам миқдорини жорий этишни англатди.
Шундай экан, ишлаб чиқаришнинг асосий омили-меҳнатни ташкил этиш, уни рағбатлантирши, унга ҳақ тўлаш тузилиши такомиллаштириш муаммоси бугунги кунда нақадар долзарблилигини ҳар бир киши яхши ҳис этмоқда.
Маълумки, режали иқтисодиёт шароитида ишчи кучи товар сифатида қаралмас эди. Унинг баҳоси яъни иш ҳақи марказлашган тарзда аниқланар, у эса иш кучининг реал қийматини белгиламас эди, чунки иш ҳақининг миқдорига иш кучининг баҳоси сифатида қаралмаган. Оқибатда унга тўланадиган иш ҳақи унинг қийматини умуман белгиламаган, ундан жуда узоқда эди. Бундай тизимда ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш адолатсиз тарзда амалга оширилар, яъни ишлаган ва ишламаган бир ҳил иш ҳақи олар эди. Бу эса меҳнаткашларнинг иш натижаларига бўлган қизиқишни сусайтирар эди.
Эркин бозор муносабатларига ўтиш кучни рақобатчилик муҳити юзага келишига асос бўлди. Рақобатда енгиб чиқишнинг асосий унсурларидан бири эса-бу меҳнатни ташкил этиш ва нормалаштириш ҳисобига юқори меҳнат унумдорлигига эришишдир. Бу борада биринчи президентимиз И. А. Каримовнинг қуйидаги гаплар эътиборга лойиқдир: «Ички сиёсатнинг негизи-инсон манфаатларига қаратилган меҳнатни рағбарлантириши кучли механизмига эса бўлган бозор иқтисодиётини қуришдан иборатдир».1
Шунинг учун саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари, натижада эса ишловчиларнинг меҳнатга бўлган қизиқишни ўстириш ҳисобига мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш масаласи бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб турибди.
Тадқиқот мавзусининг ўрганилганлик даражаси. Мамлакатимизда бозор муносабатларининг ривожланиб бориши жараёнида саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари тадқиқ қилиш ва такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларга оид қатор иқтисодчи олимларимизнинг тадқиқот ишлари олиб борилди.
Бу масалаларни ёритишга кўпчилик таниқли олимлар эътиборларини қаратмоқдалар. Жумладан, Ё. Абдуллаев, А. Ш. Назаров, Қ. Абдураҳманов. Ф. Мамарасулов, М. Пардаев каби иқтисодчи-олимлар бугунги кунда ушбу масала билан жиддий шуғулланишмоқда.
Ривожланган хорижий мамлакатларнинг бир қатор олимлари томонидан эса бу масалаларни ёритувчи қатор ишлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Жумладан, Л.А.Бернстайн, К. Друри, Г.Мюллер, Х.Гернон, Г.Миик, Б.Нидлз, Х.Андерсон, Д.Колдуэлл, Ж.Арнольд, Т.Хоуп, Ч.Хорнгрен, Ж.Фостер, Я.В.Соколов, В.В.Ковалев, Н.П.Кондраков ва бошқаларнинг асарларида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнатни ташкил қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидаги барча масалалар ўз ифодасини топди.
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Ушбу битирув малакавий ишининг мақсади корхонада саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишларини тадқиқ этиш орқали корхонани ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишдан иборат. Бу мақсадларга эришиш учун қўйилган вазифалар қуйидагилардан иборат иборат:

  • саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлашнинг моҳияти, аҳамияти, шакллари, турлари ҳаиқда билимларни шакллантириш;

  • меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар билан танишиш;

  • корхона фаолияти турли йўналишларида ва соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ташкил этилиши хусусиятларини тадқиқ этиш;

  • меҳнатга ҳақ тўлашда меҳнатнинг миқдор ва сифатини таъминловчи механизм яратилиши ва қўлланилиши йўналишларини излаш;

  • меҳнатни рағбатлантиришнинг замонавий усуллари юзасидан керакли хулосаларни бериш.

Тадқиқотнинг услубий ва назарий тадқиқ усуллари. Тадқиқот классик иқтисодий назариянинг умум тан олинган қоидаларига, иқтисодий фанларнинг халқаро миқёсдаги умумлаштирилган тамойилларга асосланади.
Ўзбекистон Республикасида меҳнатни ташкил қилиш, ундан самарали фойдаланиш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали саноатт корхоналарини ривожлантиришга боғлиқ масалаларни ёритувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис томонида қабул қилинган қонунлар, Меҳнат, Солиқ ва Хўжалик процессуал Кодекслари ва Биринчи Президент И.А.Каримовнинг асарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан олға сурилган илмий-иқтисодий ғояларга суянган ҳолда тадқиқ этилади.
Тадқиқотнинг предмети ва объекти. Тадқиқотнинг предмети бўлиб, иқтисодиётни модернизациялаш шароитларида саноат корхоналарида саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари билан боғлиқ масалалар хизмат қилган.
Тадқиқот объекти сифатида АBC Group компанияси олинди.
Тадқиқотни амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг амалий натижалари саноат корхоналарда саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари юзасидан илгари сурилган хулосаларни жорий қилиш орқали корхона фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилади.
Тадқиқотни таркибий тузилиши. Битирув малакавий иши кириш, учта боб, хулоса ва адабиёт рўйхатидан иборат.

Download 404.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling