Маъмун университети


Download 56.5 Kb.
bet1/3
Sana15.01.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1093957
  1   2   3
Bog'liq
Реф


МАЪМУН УНИВЕРСИТЕТИ


«Ўзбекистоннинг энг янги тарихи»


ТАГДИМОТ
ИШИ


Мавзу: Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Узбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йуналишлари».

Бажарди: Халиков Алишер


Иктисодиёт 22/45 гурух


Хива – 2023 йил


Мавзу: «Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Узбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йуналишлари».


Р Е Ж А;


1. БАНДЛИК – ИЖТИМОИЙ СИЁСАТНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИДИР.


2. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ КУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, КОНУН УСТУВОРЛИГИ, ИКТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ.


3. ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИКТИСОДИЙ АСОСЛАРИ.

1. БАНДЛИК – ИЖТИМОИЙ СИЁСАТНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИДИР.
Ўзбекистон Республикасида бандлик масаласи ижтимоий сиёсатининг асосий йўналиши сифатида таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизлик даражасини камайтириш ҳамда Пенсия жамғармаси даромадларини ошириш бўйича таклифлар берилган.
Калитли сўзлар: Давлат бюджети, ижтимоий сиёсат, аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий баркарорлик, ижтимоий соҳа, ишсизлик, бандлик, ижтимоий ҳимоя, пенсия таъминоти, мехнат фаолияти, иш ҳақи.
Бозор иқтисодиётининг ижтимоийлиги иқтисодий сиёсатни ижтимоий сиёсат билан узвий алоқада бўлишини талаб қилади. Иқтисодиёт ижтимоий тараққиёт учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиб берса, ўз навбатида ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилиши инсон капиталининг ривожи орқали иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Мана шундай боғланишнинг реал ҳаётда бўлиши иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг уйғунлашувини талаб қилади.
«Давлат ижтимоий сиёсати – бу инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқариш, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишига қаратилган сиёсатдир.
Унинг мақсади оммавий фаровонликни оширишга кўмак беришдир. Бу сиёсатда иш билан бандлик даражасини белгилаш, минимал иш ҳақи, нафақа, пенсияни тўлаш, камбағаллик чегараларини аниқлаш, тирикчилик минимумини белгилаш, ижтимоий ҳимоя меъёрларини аниқлаш каби усуллар қўлланилади.
Унинг асосий йўналишлари бандлик, даромад ва ижтимоий ҳимоя сиёсатидир»
Ижтимоий сиёсат–аҳолининг турмуш даражасини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришни ташкил этиш муносабатлари бўйича давлат сиёсатининг бир бўғинидир. Ижтимоий сиёсат фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари асосида амалга оширилади. Молиявий дастурлар, меъёрлар, нормативлар, стандартлар, қонунлар, грантлар ижтимоий сиёсатнинг амалга ошириш воситалари бўлиб ҳисобланади.
«Ижтимоий сиёсат–бу аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, унинг яшаши ва ишлаши учун етарли шароитларни таъминлайдиган давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир».
Ижтимоий барқарорликка давлат ижтимоий сиёсатининг йўналишлари орқали эришилади. Бизнинг республикамизда ижтимоий сиёсатнинг қуйидаги йўналишлари бўйича ишлар олиб борилмоқда.

расм

Иқтисодчиларимиздан Ш.Шодмонов томонидан ижтимоий сиёсатга – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни юмшатишга ва бозор иқтисодиёти қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсатдир–деб таъриф берилади. Ижтимоий сиёсат жамиятдаги тенгсизликни ҳаддан ташқари ошиб кетишига йўл қўймаслиги керак.
Ижтимоий сиёсат даромадларни тартиблаш ва ижтимоий ёрдам уюштириш орқали жамиятдаги ижтимоий уйғунликни, яъни турли гуруҳларнинг ҳамжиҳатлигини таъминлайди. Бу билан ижтимоий низоларнинг олди олинади, ижтимоий тинчлик-хотиржамлик билан иқтисодий ўсиш учун шароит яратилади.
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг шарти сифатида, доимий, сифатли ва хавфсиз иқтисодий ўсишнинг асоси бўлган таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият соҳасига эътибор қаратадиган институт сифатида давлат фаолият кўрсатиши керак, чунки давлат умуммиллий манфаатларни амалга оширади.



Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling