Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда қатнашувчи шахслар


Download 0.51 Mb.
bet2/5
Sana21.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1376063
1   2   3   4   5
Bog'liq
Iskandar

Қонуний вакиллар. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган вояга етмаган ёки жисмоний ёхуд руҳий камчиликлари сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан ўз ҳуқуқини амалга ошира олмайдиган шахснинг ва жабрланувчининг манфаатларини уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ҳимоя қиладилар.
Адвокат. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қатнашувчи адвокат ишга оид барча материаллар билан танишиб чиқишга, илтимослар қилишга, уни таклиф қилган шахснинг топшириғига биноан мазкур шахс номидан ишга тегишли қарор юзасидан шикоят беришга ҳақли. Адвокатларнинг ваколатлари юридик маслаҳатхона берадиган ордер билан тасдиқланган бўлиши керак.
Гувоҳ. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги бирор нарсани билган ҳар қандай шахс шу иш юзасидан гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 298-модда-сига мувофиқ, ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс)нинг чақириғига биноан гувоҳ кўрсатилган вақтда келишга, ҳаққоний кўрсатувлар беришга, шу иш хусусида ўзига маълум бўлган ҳамма нарсаларни баён қилишга ва қўйилган масалаларга аниқ жавоб беришга мажбурдир.
Эксперт. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан бирор нарсани аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда шу ишни кўриб чиқаётган орган (мансабдор шахс) экспертни тайинлайди. Эксперт чақириқ бўйича келишга ва ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан объектив хулосалар беришга мажбур. Эксперт экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиб чиқишга, хулоса бериш учун зарур бўлган материалларни олишга, жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи ёки гувоҳга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган орган (мансабдор шахс)нинг рухсати билан экспертизага оид саволлар беришга, ишни кўриб чиқиш вақтида қатнашишга ҳақлидир.
Таржимон. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган орган (мансабдор шахс) таржимонни тайинлайди. Таржимон мазкур орган (мансабдор шахс)нинг чақириғига биноан ҳозир бўлишга ва ўзига топширилган таржимани тўла-тўкис ва аниқ бажариши шарт.
Қонунга асосан, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган ҳузурига келиши муносабати билан қилган харажатлари қопланади, бу шахсларнинг иш жойидаги маоши белгиланган тартибда сақлаб қолинади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling